Олимпиада чемпиони Бекзат Саттарханов ҳақидаги биографик телесериал съёмкалари бўляпти

Олимпиада чемпиони Бекзат Саттарханов ҳақидаги биографик телесериал съёмкалари бўляпти

Бокс бўйича ярименгил вазнли олимпия чемпиони Бекзат Саттарханов ҳақидаги фильм съёмкалари ўтган йил кузида бошланган. Картинада томошабинлар ютуқлар парвози ва тушкунлик, рақиблар ҳасади ва халқ муҳаббати, қувонч ва умидсизликни кўради. Бош қаҳрамон роли учун тасвирга олиш гуруҳи ёш актёр Самат Азимқуловни танлаган.

Фильм афсонавий шахс - Бекзат Саттархановнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Мен учун у кумир бўлган. Умид қиламизки, бу картина улғаяётган авлод учун ҳақиқий намуна бўлади. Ва улар қалбида ватанпарварлик ва спортга, айниқса, боксга муҳаббатни тарбиялай оламиз.

Картина режиссёри - Мурат Бидосов. Сериалдаги барча воқеалар спортчи ҳаётидан олинган. Ундаги персонажлар ҳам реал шахслар бўлиб, қачонлардир Бекзат тақдири ва карьерасида ўз ролини ўйнаган. Масалан, булар - AIBA вице-президенти Бекет Махмудов, миллий терма жамоа бош мураббийи Турсингали Едилов ва машҳур спортчилар Ермахан Ибраимов, Мухтархан Дилдабек.

МУРАТ БИДОСОВ, ФИЛЬМ РЕЖИССЁРИ:

– Биз унинг бутун ҳаётини қамраб олишни мақсад қилмадик. Афсуски, шундай қисқа умрни. Биз фақат унинг ҳаётидаги битта, энг мазмунли, ёрқин, воқеаларга бой босқични кўрсатишни истаймиз. Бу – чемпионга айланиш босқичи. Лойиҳа асосида Сиднейдаги воқеа ётибди.

Олти қисмли “Бекзат” картинаси боксёр ҳаёти, унинг катта спортдаги ютуқлари тўғрисида ҳикоя қилади. Фильм жорий йил баҳорида экранга чиқиши кутиляпти.

Фото: 24.kz