“Айка” фильми Қозоғистон ва Россияда прокатга чиқди

“Айка” фильми Қозоғистон ва Россияда прокатга чиқди

Режиссёр Сергей Дворцевойнинг “Айка” драмаси Қозоғистон ва Россияда прокатга чиқди. Ўтган йили Россия-Қозоғистон фильми “Чет тилидаги энг яхши фильм” номинацияси бўйича “Оскар”нинг шорт-листидан жой олганди. Бош ролни қозоғистонлик актриса ижро этган. Асарни Каннда ҳам юксак баҳолашди - Самал Ислямова “Олтин пальма навдаси” билан мукофотланди.

СЕРГЕЙ ДВОРЦЕВОЙ, РЕЖИССЁР:

- Мен Самал билан ишладим, унинг имкониятларини билгандим, бу ролни айнан у ижро эта олишини яхши билгандим. Бу жуда мураккаб роль. У ҳаммасини аъло даражада уддалади. Самал билан йўл оляпмиз, Астанада ҳам, унинг юрти Петропавловскда ҳам намойиш этилади. Мен ҳам фильм намойишида у ерга бораман

САМАЛ ИСЛЯМОВА, БОШ РОЛЬ ИЖРОЧИСИ:

- Фильм шундай шижоат, ишимизга, кино санъатига шундай катта муҳаббат билан суратга олиндики, ўйлайманки, у ҳамиша одамларда таассурот уйғотади.

 “Айка” фильми Москвада яшайдиган қирғизистонлик мигрант аёлнинг оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилади. У ўз фарзандини туғруқхонада қолдиришга мажбур бўлади. Фильм кинотанқидчиларнинг олқишли баҳосини олишга улгурди. Томошабин ҳам картинани юксак баҳолади.

ЯНА КАБНАЦКАЯ, ТОМОШАБИН:

Жуда ҳаётий, жуда реал. Ижро шунчалик таъсирчанки, мен шуни ҳис қилдим: фильм сиз ва бизнинг оддий, баъзида эътибор ҳам бермайдиган иш кунларимиз ҳақида. Кундалик нарсалар, турмуш майда-чуйдаларига ўралашиб, бундай ғамли воқеалардан бехабар қоламиз.

ЕЛЕНА МАЙОРОВА, ТОМОШАБИН:

Роль ўзига мафтун этди. Ҳам оғир, фильмнинг бутун акценти шундай, ўзида шу юкни кўтарган. Бирга дард чекасан, бу оғриқли, ҳам юртимиз, Москва учун улкан муаммо.

Фильм ҳужжатли фильм услубида суратга олинган, унда профессионал бўлмаган актёрлар ҳам қатнашган. Съёмкалар олти йил давом этган. Фильм устида Россия, Қозоғистон, Польша, Германия ва Хитой кинематографистлари ишлаган.

Сурат oblgazeta.ru сайтидан олинди.