«Кристиан Диорнинг илҳом париси» деб ном олган Алла Ильчун ҳақидаги китоб

«Кристиан Диорнинг илҳом париси» деб ном олган Алла Ильчун ҳақидаги китоб

Машҳур француз мода уйи «Диор»нинг сирли модели, ўз ташқи қиёфаси билан кўплаб Европа подиумларини забт этган Шарқ гўзали. Миллий академик кутубхонада «Кристиан Диорнинг илҳом париси» деб ном олган Алла Ильчун ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Муаллиф «Франциядаги қозоғистонликлар ассоциацияси» асосчиси Берлин Иришев китобда Алла Ильчун ҳаётига доир ҳали номаълум фактларни келтирган, қизнинг асл насаби қозоқ эканлиги ҳақида ҳикоя қилган. Унинг сўзларига кўра, Алла 20-аср 50-60-йилларида энг кўзга кўринган Париж моделларидан бири эди, бироқ унинг миллати сирлигича қолган. Алла Ильчун ўзининг ноодатий чиройи билан ўша замон мода танқидчилари назарига тушган, завқ-шавққа тўла олқишига сазовор бўлган, подиумларда у намойиш этган Диор либосларини эса бир зумда сотиб олишган, ҳатто таниқли актрисалар ҳам.

БЕРЛИН ИРИШЕВ, КИТОБ МУАЛЛИФИ:

– Диор Уйи юбилейи муносабати билан биз Алланинг отаси қозоқ бўлгани ҳақидаги тахминдан хабар топдик. Шунда изланишга киришдик, жуда тез қилинди бу, биз унинг насабини аниқлашга муваффақ бўлдик, қабрини топдик, гуллар қўйдик, унинг ўғлини топдик, у бизга бутун бошли картина яратишга имкон берган анчагина ҳужжатлар, материаллар, ҳаётий фактларни берди.

Китобда айтилишича, Алла Ильчун, аниқроғи, Алла Қуантхановна Елшин Хитойда туғилган, сўнг оиласи билан Францияга кўчган, шу ерда «Диорнинг севимли модели»га айланган. Муаллиф сўзларига кўра, яқинда асар француз тилида нашрдан чиқади, шунингдек, уни қозоқ тилига ўгириш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, асар асосида фильм суратга олиш режалаштирилган.