«Астана Опера» театрида «Евгений Онегин» спектаклининг премьерасига тайёргарлик

«Астана Опера» театрида «Евгений Онегин» спектаклининг премьерасига тайёргарлик

Пушкиннинг ўлмас асари ва Чайковскийнинг даҳо мусиқаси. «Астана Опера» театрида «Евгений Онегин» спектакли премьерасига тайёргарлик кетяпти. Маълумки, Чайковскийга ушбу шеърий роман учун опера яратиш таклиф қилинган, буюк бастакор эса шу қадар иштиёқ билан меҳнат қилганки, асарни бир кечада ёзиб тугатган. Ушбу спектаклда қаҳрамонларнинг бой ички дунёси очиб берилган.

АЙГУЛЬ НИЯЗОВА, ТАТЬЯНА ПАРТИЯСИ ИЖРОЧИСИ:

 - Менинг қаҳрамоним мураккаб, унинг  қалби нозик, чуқур кечинмалар ичида қайнаётган инсон. Ўзининг қишлоғида, ёпиқ дунёда яшайди. Китоблар ўқийди, Грандисон романларидаги сиймолар, ҳиссиётларни тасаввур қилади. Тўсатдан унинг келиб қолиши ва бир қарашда муҳаббат воқеаси. Бу лаҳзаларни лом-мим демасдан, фақат ҳаракат, нигоҳ билан кўрсата олиш жуда муҳим.

Спектаклда қатнашчилар кўп. Деҳқонлар, зодагонлар, бал меҳмонлари, Татьяна, Ольга, зобитлар. Премьера учун 250 та махсус костюм тикилган. Уларнинг барчаси серсавлатлиги билан ажралиб туради. Театрдагиларнинг айтишича, бу сафар газмол одатдагидан икки баравар кўп сарфланган.

СОФЬЯ ТАСМАҒАМБЕТОВА, КОСТЮМЛАР МУСАВВИРИ:

-  Лариннинг таваллуд куни – ёзнинг охирида, яна шу даврда мода жуда тез-тез, ҳатто йил сайин ўзгариб турган. Шунинг учун ҳам турли актлар ўртасида кийимлар русумида катта ўзгаришлар мавжуд. Аввалига асосан очиқ, ёрқин ранглардаги кийимлардан фойдаланилди. Аммо Гребенски балида, режиссёрнинг талаби, кўзлаган мақсадига боғлиқ равишда, тўқ кулранг, кўк, бронза, яшил ранглар ишлатилди. Улар анча бўғиқ

Спектакль ижодкорлари унда кўплаб режиссёр сюрпризлари яширинганини айтишяпти. Саҳнада сўнгги технологик янгиликлардан фойдаланилади. Ушбу спектаклни доимий мухлислар ҳам, эндигина Евгений Онегин ҳикояси билан танишишни истаганлар ҳам томоша қилишлари,  ундан завқ олишлари мумкин.

ВИКТОР КАРАРЕ, «АСТАНА ОПЕРА» БАДИИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ РАҲБАРИ:

 - Биз меъморлик мўъжизасини кўрамиз, видеопроекциялар бўлади, саҳнага жониворлар ҳам чиқади. Дуэль саҳнаси тўрида арғумоқларни кўрасиз. Улкан кўзгу фонида айланаётган катта ҳалқалар ҳам қизиқарли... Бундан ташқари, яна кўп қизиқарли нарсалар намоён бўлади.