«Астана Опера» балет труппаси Европа гастролларини тугади

«Астана Опера» балет труппаси Европа гастролларини тугади

«Астана Опера» балет труппаси Европа гастролларини тугатиб,  пойтахтга қайтди. Артистлар Италия ва Испания шаҳарлари саҳналарида чиқиш қилишди. 18 та спектакль томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Бир ой давомида бундан 22 минг санъатсевар баҳраманд бўлди. Айниқса, «Щелкунчик» ва «Оққуш кўли» томошабинлар эътирофига эришди. Гастроллар Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг «Абай» операси билан бошланган.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, «АСТАНА ОПЕРА» БАЛЕТНОЙ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

 - Бизни жуда яхши кутиб олишди. Барча билетлар олдиндан сотиб қўйилганди. Заллар тўлди. Албатта, бизга осон бўлмади, чунки икки мураккаб спектакль - «Щелкунчик» ва «Оққуш кўли»ни олиб боргандик. Шунга қарамай, илиқ кутиб олишлари бизни руҳлантириб юборди.

БАХТИЯР АДАМЖАН, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ  СОЛИСТИ:

 - Қозоғистон ташриф қоғози сифатида фақат дўмбира ва боксни кўрмаслик керак. Бизни эндиликда опера ва балет туфайли ҳам танишади. Мамлакатимиз ижодий жамоалари Европа, Америка, Хитойнинг энг яхши саҳналарида ўз санъатларини кўрсатишди. Шу тариқа биз ўз еримизни, элимизни жаҳонга таништирамиз.