Қозоғистонда кино тўғрисида қонун киночиларни қўллайди

Қозоғистонда кино тўғрисида қонун киночиларни қўллайди

Сифатли мазмун ва соғлом рақобат. Қозоғистонда кино ишлаб чиқаришга муносабат ўзгаради. Мамлакатда “Кино тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Экспертлар қонунчилик даражасида ватанимиз режиссёрлари ва сценарий муаллифларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқди. Маданият ва спорт вазирлиги эса ижтимоий ва тарихий фильмлар учун маблағ ажратади.

ЖАНИБЕК ЎРАЗАЛИ, ҚОЗОҒИСТОН АНИМАЦИЯ КИНОСТУДИЯЛАРИ ҲАМЖАМИЯТИ РАҲБАРИ:

Миллий кинони қўллаб-қувватлаш маркази очилади. У ерда кино суратга олинади. Шу ернинг ўзида назорат амалга оширилади. Бу эса рақобатни юзага келтиради. Рақобат бор жойда сифат ҳам юқори бўлиши аниқ.

Қозоғистонда маҳаллий контент улуши кўпайиб боради. Қозоқ тилида бўлмаган фильмларни прокатчилар дубляж қилишлари, овоз беришлари ёки субтитрлар киритиши шарт.

КУМИС СЕИТОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУҚУҚИЙ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

- Афсуски, бугунги кунда мамлакатимиз фильмлари ичида Қозоғистон маҳсулоти атиги 10 фоизни ташкил этади. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши Қозоғистон ҳудудида фильмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириши ҳамда сифатини таъминлашига умид қиламиз.

ЖАНИБЕК ЎРАЗАЛИ, ҚОЗОҒИСТОН АНИМАЦИЯ КИНОСТУДИЯЛАРИ ҲАМЖАМИЯТИ РАҲБАРИ:

Қозоғистон – мустақил мамлакат. Ундаги фильмларнинг барчаси қозоқ тилида бўлиши керак. Қозоқча олинмаган бўлса – албатта субтитрлар қўйилиши лозим. Биз миллий кинони қўллаб-қувватлашимиз керак.

Таъкидлаш лозимки, янги қонун жорий йил бошидан кучга кирди. Шу давргача кино соҳаси мутлақо назорат қилинмаган, кинематографчиларнинг тан олишларича, улар аниқ қонун-қоидаларга таянмаган ҳолда ишлайверишган. Ҳукуматдагилар янги талабларнинг жорий этилиши юртимиз кино саноатини янги ривожланиш даражасига олиб чиқишига ишонадилар.