Россияда дўмбира бўлими очилди

Россияда дўмбира бўлими очилди

Россиянинг Астрахань вилоятида қозоқ дўмбирасига қизиқиш тобора ортиб боряпти. Шунга кўра, Астрахан маданият ва санъат коллежи қошида дўмбира бўлими очилди.

Ёш санъаткор Райимбек Елешев болалигидан дўмбирага ошно. Ўн тўққиз парда, икки торли соз ёрдамида куй ижро этиш, у билан тиллашиб, туйғуларини ифода этиш осон эмас. Шунинг учун ҳам иқтидорли йигитча тенгдошлари била дўмбира бўлимида таълим оляпти.

РАЙИМБЕК ЕЛЕШЕВ, АСТРАХАН МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ КОЛЛЕЖИ ДЎМБИРА БЎЛИМИ ТАЛАБАСИ:

- Бувам - дўмбирачи. Отам ҳам дўмбира чертади. Болалигимдан бу соз куйига ошноман.  Энг улкан орзуйим – муаллим бўлиб, болаларга санъатни ўргатиш.

Коллеж қошидаги дўмбира бўлимида 22 йигит-қиз таълим оляпти. Улар орасида қалмоқ, қумиқ, нўғай, татар каби миллатлар вакиллари ҳам бор. Бу вилоятдаги қондошларимиз куй отаси саналмиш Қурманғазининг асарларидан маънавий озиқ олишади.

ҚАЙРАТ АМАНДИҚОВ,  АСТРАХАН МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ КОЛЛЕЖИ ЎҚИТУВЧИСИ:

- Ёшлар орасида дўмбирага қизиқиш жуда юқори. Ҳар йили олти-етти нафарини саралаб оламиз.

Астрахань вилоятидаги қозоқлар тарихий ватан билан алоқаларини узиб юбормаган. Тўрт асрдан ортиқ вақт давомида ёнма-ён яшаб келаётган икки эл вакиллари чегарани шартли чизиқ сифатида қабул қилади.  Ҳар икки оиладан бирининг Атирауда қариндошлари бор. Шунингдек, бошқа вилоятларимиз билан ҳам бизнес-алоқалар ўрнатилган. Биздаги «Маънавий янгиланиш» қўшни Астраханда давом этиб, ўтган йили «Шалқима» миллий мусиқа асбоблари дастаси кўплаб шаҳарларни кезди, дўмбирада куйлар ижро этди.

Бугунги кунда Астраханда 140 мингдан ортиқ қондошимиз яшайди. Демак, кўҳна шаҳар қалбида дўмбира овози ҳамиша янграйверади.