Қозоғистон-Хитой киноижодкорлари суратга олган “Композитор” картинаси прокатга чиқади

Қозоғистон-Хитой киноижодкорлари суратга олган “Композитор” картинаси прокатга чиқади

2019 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон-Хитой киноижодкорлари суратга олган “Композитор” картинаси прокатга чиқади. Ҳозир режиссёрлар кинотеатрларда намойиш этиш учун 3 соатлик фильм хронометражини 90 дақиқага қисқартириш устида ишлашяпти. Таъкидлаш керак, 2018 йил июнида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва Хитой ҳукумати раиси Си Цзиньпин картинани томоша қилишган.

ЖОНАТОН ШЭНЬ, КОМПОЗИТОРФИЛЬМИ ПРОДЮСЕРИ:

2018 йил июнида икки давлат раҳбарлари ушбу фильмга юксак баҳо беришди. Улар бизнинг тасвирга олиш гуруҳимиз билан учрашиб, меҳнатимизни муносиб баҳолашди. Энди ишимизга бироз тузатиш киритишимиз лозим. Қўшимча тасвирлар керак. Картина 2019 йилда намойиш этилади.

Фильм икки буюк мусиқачи Бакитжан Байқадамов ва Сянь Синхай ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ҳақида ҳикоя қилади. Хитойлик композитор 40-йилларда ХХР Марказий Қўмитаси қарорига биноан маҳаллий мусиқа маданияти билан танишиш мақсадида Қозоғистон ССРда бўлади. Лекин уруш бошланади ва мусиқачи шу ерда қолади. Оғир уруш йилларида унга қозоқ бастакори ёрдам қўлини чўзади. Лойиҳа муаллифлари фильм Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилишидан умидвор.