Ипак йўли яқинидаги маданият

Ипак йўли яқинидаги маданият

Ипак йўли яқинидаги маданият. Жанубий Кореянинг Чжончжу шаҳрида очилган кўргазмага қадам ранжида қилганлар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан танишади. Санъатсеварлар эътиборига «Ипак йўли бўйида яшовчи одамлар» деган ном остида 4 нафар фотосуратчи ижоди тақдим этилди. Улар ўн кун давомида Марказий Осиё мамлакатларини кезиб, маҳаллий аҳолини суратга олишди. Алмати вилоятида ҳам бўлишди. Фотосуратчи Ким Мин Су қадим замонларда Жанубий Корея ва Марказий Осиёни Буюк Ипак йўли боғлаганини эшитиб, мазкур минтақани томоша қилишни истаган. Қозоғистонга ташрифининг яна бир сабаби – юртимизда кўпсонли корейс диаспораси яшайди. Ким Мин Су қозоқ халқининг меҳмондўстлигига мафтун бўлди.

КИМ МИН СУ, ФОТОСУРАТЧИ:

- Қозоғистонликлар ҳамиша очиқ чеҳра билан кутиб олади. Танишишдан, фикрлашишдан тортинмайди. Суратга ҳам тушаверади. Кореяда, аксинча, одамлар кадрга тушиб қолишдан тортинади. Ортиқча гапирмайди. Қозоқ халқида эркинлик сезилиб туради. Ёш бўлсам  кўчиб борган бўлардим. Чунки эркинлик мен учун муҳим.

Ипак йўли бўйидаги халқлар маданияти кўҳна савдо йўли бошида турган Хитой учун жуда қизиқарли. Осмоности мамлакати ташаббусига кўра айни  номдаги мазкур лойиҳа юзага чиқарила бошланди. Хитой ижтимоий илмлар академияси қошидаги этник адабиётни таҳлил қилиш институти профессори Хуан Чжунсян 20 йилдан буён қозоқ тили ва маданияти билан шуғулланади. У Қозоғистоннинг барча вилоятларини кезган, урф-одатлар, маданиятни ўрганган.

ХУАН ЧЖУНСЯН, ХИТОЙ ИЖТИМОИЙ ИЛМЛАР АКАДЕМИЯСИ ҚОШИДАГИ ЭТНИК АДАБИЁТНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ИНСТИТУТИ ПРОФЕССОРИ:

- Бизнинг «Битта белбоғ, битта йўл» йўналишимиз эълон қилингач, икки мамлакат иқтисодий алоқалари ўтган вақтдагидан анча фаоллашди. Шу билан бирга, маданий алоқалар, бориш-келиш кенгайиб боряпти. Мен бундан кейин ҳам Буюк Хитой ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро алмашинув, ўрганиш ишлари тобора яхшилана боришига ишонаман.