“Астана Опера” Генуяни лол қилди

“Астана Опера” Генуяни лол қилди

“Астана Опера” балети артистлари Италиянинг Генуя шаҳри аҳлига ҳақиқий Янги йил эртагини тақдим қилишди. Қозоғистон труппаси репертуарида Пётр Чайковскийнинг “Шчелкунчик” ва “Оққуш кўли” каби афсонавий балетлари бор. Карло Феличе театрида аншлаг – томошабинлар орасида ёшлар ҳам, болалар ҳам, катталар ҳам бор. 6 та спектаклга билетлар гастрол бошланишидан анча аввал сотилиб кетди.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, «АСТАНА ОПЕРА» БАЛЕТ ТРУППАСИ РАҲБАРИ:

- Биз деярли труппанинг барча аъзоларини, 100 кишини, иккита таркибни олиб келдик. Улар бир-бирининг ўрнига чиқа олади. Иш режими, албатта, мураккаб. Чунки бундай улкан, техник жиҳатдан оғир спектаклларни кунига икки марта намойиш қилиш қийин. Аммо Қозоғистонни, Астанани, “Астана Опера”ни муносиб тақдим этиш истаги, ватанпарварлик ҳисси барча артистларга куч беради.

Томошабинлар театрнинг ёш труппаси маҳорати ва спектаклда қўлланган режиссёр талқинининг техник жиҳатларини: кенг кўламдаги декорациялар, асл либослар, кўз ўнгимизда ўсиб борадиган улкан арчани юксак баҳолашди.

СИМОНА МАРТИНИ, ТОМОШАБИН:

– Менга ҳаммаси, айниқса, бош ролларни ижро этган артистлар ёқди. Уларнинг техникасига қойил қолиш керак. Саҳна безаклари, балериналар нафосати ва умуман спектакль ажойиб таассурот қолдирди.

АГАТА ПОНТЕ, ТОМОШАБИН:

– Балериналар рақси ва бош қаҳрамонлар, шунингдек, иккинчи актдаги саҳна ҳаракатлари, учар кема ва балиқча жуда ҳавасимни келтирди. Ва, албатта, артистлар ҳам.

Қозоғистон артистларининг гастрол сафарлари Испанияда давом этади. Бу мамлакат томошабинлари учун труппа Чайковскийнинг “Оққуш кўли”ни намойиш этиш ниятида.