Денис Тен сценарийси асосида «Басир муҳаббат» номли фильм суратга олинади

Денис Тен сценарийси асосида «Басир муҳаббат» номли фильм суратга олинади

Келгуси йилда Денис Тен номли фигурали учиш академияси очилади. Спортчи ҳаётлигида «Global Skating Academy» деб аталган мактаб очишни орзу қилган. Лойиҳани амалга оширишга россиялик тренер Татьяна Тарасова кўмаклашмоқчи. Эрта оламдан ўтган ватандошимиз элга фойдали орзу ва режаларга тўла эди. Ҳали амалга ошмаганларини рўёбга чиқаришни «Денис Тен» жамоат жамғармаси ўз зиммасига олган. Серқирра қобилият эгаси бўлган ҳамюртимиз адабиёт, фотосанъат, мусиқа билан ҳам шуғуллангани кўпчиликка маълум.

ОКСАНА ТЕН, ДЕНИС ТЕННИНГ ОНАСИ:

 - Жамғарма фаолиятининг турли йўналишларини белгиладик. Уларнинг барчасини рўёбга чиқаришга интиламиз. Денис ёзган оркестр куйлари ва қўшиқлар дискини чиқаришни мўлжаллаганмиз. «Ҳикоялар, эртаклар, шеърлар» деб аталган тўплами ҳам кўп ўтмай мухлислар қўлига етиб боради. Дениснинг ижод намуналари оз эмас, у  ҳар жиҳатдан комил бўлишга интилар эди.

Спортчи тасвири туширилган анимацион фильм ишлаш ҳам режалаштирилган. Энг аввал Денис Тен сценарийси асосида «Басир муҳаббат» номли фильм суратга олинади. Ушбу бадиий фильмни кинорежиссёр Тимур Бекмамбетов зиммасига олди.

ТИМУР БЕКМАМБЕТОВ, КИНОРЕЖИССЁР:

 - Тез орада фильм омма эътиборига тақдим этилади. Келаси йил январдан тайёргарлик ишларига киришамиз. Бадиий фильмни олишдан тижорий мақсад кўзланмаган. У спортчи хотирасига бағишланади. Инглиз тилида бўлади. Ҳозир режиссёр излаяпмиз. Фильм АҚШда суратга олинади. Денис ёзган сценарийга кўра, ёшлар муносабатларини баён этувчи фильм абадий муҳаббат мавзусига бағишланади.

Жамғарма қўллаб-қувватлаши билан «Денис ва унинг дўстлари»  шоуси ҳар йили ўтказилиши кўзланган. Шунингдек, қозоғистонлик фигурали учиш спортчилари учун маҳорат мактаблари ташкил этилади.