Британ мусиқачиси Мэттью Макрэй Буюк Дашт мамлакати маданиятини оммалаштиряпти

Британ мусиқачиси Мэттью Макрэй Буюк Дашт  мамлакати маданиятини оммалаштиряпти

Қозоқ куйлари волинкада. Таниқли британ мусиқачиси Мэттью Макрэй Буюк Дашт  мамлакати маданиятини оммалаштиряпти. У қозоқ халқ қўшиқларини шотландларнинг миллий мусиқа асбобида ижро этади.

Димашнинг ижодидан илҳом олган Мэттью қозоқ мусиқасига қизиқиб қолди. Уни интернет орқали ҳар томонлама ўрганди ҳамда Шотландия миллий асбобига мослаштирди. Эндиликда уч нафар қозоғистонлик дўмбирачи билан бирга хорижлик мухлислар учун “Қамажай” қўшиғини ижро этяпти.

ДЖИЛ БРАУН, ТОМОШАБИН:

– Можно сказать, Димаш вывел казахскую национальную музыку на новый уровень, он смог  найти тот самый ключ к сердцам современной молодежи. А

Волинка ва ёш дўмбирачилар мусиқа ҳаваскорлари орасида алоҳида жой эгаллади. Ўзим ҳам миллий чолғу асбобларини яхши кўраман. Уларнинг ҳар бири алоҳида овозга эга.

Волинка қозоқ халқининг қадимий пуфловчи чолғу асбоби – желбуазга жуда ўхшайди. У трубкалар учун икки ёки учта ўйиқли чарм халтадан иборат бўлган. Мазкур чолғу асбобини замондошларимиз “қозоқ волинкаси”, деб ҳам аташади.

МЭТТЬЮ МАКРЭЙ, ВОЛИНКАЧИ:

– Қозоқ куйлари жуда ўзига хос, майин эшитилади ва эслаб қолишга қулай. Менга айниқса, қозоқ мумтоз куйлари ёқади. Буюк Дашт мусиқасини ижро этаётганимдан фахрланаман ва ғурурланаман. У табиатнинг барча рангларини, ҳиссиётлар хилма-хиллигини бера олади.

Мэттью Макрэй турли тантана ва мусиқий кечаларда чиқиш қилади. Ҳар сафар у мазкур имкониятдан фойдаланиб, Туманли Альбион аҳолисини қозоқ миллий мусиқаси билан таништиради.