Сайроқи дўмбира қандай ясалади?

Сайроқи дўмбира қандай ясалади?

Қадим замонларда дўмбира даштликлар ўтовида фахрли ўринга эга бўлган. Бу беназир халқ чолғу асбобини яратиш технологияси аждоддан авлодга ўтиб келган. Уста Серикжан Исқақбек ўғлининг айтишича, яхши соз фақат сифатли хом ашёдан ишланади. Чунки бу – унинг овози ёқимли бўлишининг сабабларидан бири. Ўз фаолияти давомида уста беш юздан ортиқ дўмбира ясаган. 

– Дўмбира товушининг 95 фоизи унинг олд қисми тўғри ишланишига боғлиқ, бу жуда муҳим.

Устахонада дўмбиранинг ўттиздан ортиқ турини кўриш мумкин. Оддийга ўхшаб кўрингани билан соз катта малака ва маҳоратни талаб қилади. Устанинг айтишича, дўмбира ишлашнинг барча икир-чикирларини билмаган одам кўнгилдагидек натижага эришиши даргумон. Унинг азалий орзуси – халқ чолғу асбобларининг шуҳратини тиклаш, аждодлар меросини сақлаб қолиш. Дўмбира ясашнинг қадимий сирларини Серикжан Исқақбек ўғли ўз китобида баён этган.

СЕРИКЖАН ИСҚАҚБЕК ЎҒЛИ, ХАЛҚ ЧОЛҒУ АСБОБЛАРИ УСТАСИ

– Тарихий солномаларда эллик-олтмиш хилдаги қозоқ халқ чолғу асбоблари бўлгани ёзилган. Мазкур китобда улардан ўттизтасининг  ясалиш сирлари тилга олинган. Қандай дарахт туридан фойдаланиш лозим, қандай сараланади – буларнинг ҳаммаси батафсил баён қилинган.

Серикжан Исқақбек ўғли мусиқий асбоблар ясашдан ташқари, уларда халқ севган куйларни қойилмақом тарзда ижро этади. Бундан ташқари, ватанимизнинг бепоён кенгликлари манзараларидан илҳом олиб, мойли бўёқларда тенги йўқ суратлар чизади, яна Миллий санъат университетида талабаларга сабоқ беради. Устанинг айтишича, ингичка торли дўмбиранинг оромбахш куйлари ватанпарварлик пойдевори бўлган миллий ўз-ўзини танишнинг бир қисмидир.  

СЕРИКЖАН ИСҚАҚБЕК ЎҒЛИ, ХАЛҚ ЧОЛҒУ АСБОБЛАРИ УСТАСИ:

Ушбу халқ асбоби 2012 йилда Хитойда ўтган камсонли халқлар маданиятини тарғиб этишга бағишланган форумда тақдим этилганди. Ўзимнинг ишим. Ҳозир сизга чалиб бераман.