Алмати шаҳрида Ботирхон Шукенов номидаги биринчи танлови бўлиб ўтди

Алмати шаҳрида Ботирхон Шукенов номидаги биринчи танлови бўлиб ўтди

Алмати шаҳрида Батирхан Шукенов номли ёғочдан ясалган пуфланма чолғу асбоблари ижрочиларининг биринчи республика танлови бўлиб ўтди. Унда 16 ёшдан 32 ёшгача бўлган 43 нафар ҳаваскор ва профессионал ижрочи иштирок этди. Ҳакамлар флейта, гобой, кларнет, фагот ва саксофон-альт номинациялари бўйича улар маҳоратини баҳолашди. Қурманғази номли Қозоқ миллий консерваторияси концерт залида ушбу оқшомда буюк бастакорларнинг классик асарлари янгради. Танловга қатнашиш истагидагиларнинг ҳужжатлари онлайн шаклда қабул қилинганди. 15 нафар мусиқачи диплом ва стипендия соҳибига айланди.

ХАДИША ЕЛИБАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН САНЪАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ:

– Ҳақиқатан ҳам жуда ёрқин танлов бўлди. Мен унда иштирок этганим, иккинчи мукофотни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Танлов иштирокчилари ҳаққоний баҳоланди. Ёрқин иштирокчилар жуда кўп. Саралаш танлови жуда мураккаб бўлди. Биринчи босқич ҳам,  бошқа босқичлар ҳам шундай кечди.