Марказий Осиёда барқарор тараққиёт мақсадлари ва COVID-19дан кейинги манзара

Олимлар ва амалиёт ўртасида коммуникатив майдонча яратиш, шунингдек, Марказий Осиёда COVID-19дан кейинги даврда барқарор тараққиётга доир масалаларни муҳокама қилиш. Нур-Султонда тўртинчи халқаро онлайн-конференция иш бошлади. Тадбир панель-дискуссиялар ва секциялар форматида бўлиб ўтади, уларда иштирокчилар трансчегаравий сув захиралари, экология, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, таълим ва давлат бошқаруви масалаларини муҳокама қилади. Таъкидлаш жоизки, унда Шимолий Америка, Европа, МДҲ давлатлари, Кавказ ва Марказий Осиё, шунингдек, АСЕАН мамлакатларидан вакиллар иштирок этади. Икки кун мобайнида эксперт ва олимлар, тадқиқотчи ва амалиётчилар ўз билими, тажрибаси, кашфиётларини баҳам кўради, шунингдек, ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлайди.

АЗИЗ БУРХАНОВ,  НАЗАРБОЕВ УНИВЕРСИТЕТ ДАВЛАТ СИЁСАТИ ОЛИЙ МАКТАБИ ПРОФЕССОРИ:

- Умумий мавзу - COVID-19  пандемияси жаҳон учун олиб келган янги хатарлар. Таъкидлаш жоизки, анжуманнинг энг кучли жиҳатларидан бири шундаки, биз амалиётчи мутахассислар ва академик тадқиқотчилар учрашиши, фикр алмашиб, ўз тажриба ва лойиҳалари хусусида маслаҳатлашиш имконини берадиган майдонча тақдим этамиз. Бу ерда олимлар қанчадир муддат давом этган изланишлари натижаларини кўрсатади, қандайдир тўпланган, таҳлил  қилинган маълумотларни беради.

 

Фото: sib-science.info


×