Қирғизистонда оппозиция координацион кенгаш тузди

Қирғизистонда оппозиция координацион кенгаш тузди

Қирғизистонда оппозиция координацион кенгаш тузди, унинг таркибига мамлакатдаги асосий оппозицион кучларнинг етакчилари киритилди. Аммо,  барқарор кўринаётганига қарамай, мамлакатдаги вазият ҳамон жамият учун хавотирли бўлиб қолмоқда. Маҳаллий сиёсатшунос Эмил Жўраев каналимизга берган интервьюсида шундай фикр билдирди. Оппозициянинг асосий талаби ўзгармаган, бу - янги сайловлар. Ўтказиш санаси ҳалича маълум эмас, бироқ агар бу юз берса, шу ой давомида бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди эксперт. Бугун парламентнинг ҳозирги таркибини чақириш таклиф этилган, улар ўтган овоз бериш натижаларини қонунга биноан бекор қилиши керак. Дарвоқе, сиёсатшуноснинг ишончи комил: айни пайтда оппозициядаги партиялар ўзаро келишувга эриша олиши муҳимроқ.

ЭМИЛ ЖЎРАЕВ, СИЁСАТШУНОС:

Биздаги оппозиция бу – турли-туман манфаатларга эга партияларнинг етарлича кенг доираси, шу пайтга қадар энг асосий муаммо шундаки, вақтинчалик самарали ҳукумат тузишда улар қанчалик келиша олади? Ё вазият бир текисда бориб, тез барқарорлашади ва қонун измига киради, бу йўл шаклланиш ва янги сайлов ўтказиш, янги шахслар қасамёдини қабул қилиш орқали ўтади, бошқа йўл шуки, тартибсизлик юзага келиши мумкин, ҳеч ким ҳеч кимга бўйсунмайди, ўзларини турли соҳалар учун масъул деб эълон қиладиган ҳар хил параллел гуруҳлар бўлади, у ҳолда бу чўзилиши, давлат учун ўта қайғули ҳол бўлиши мумкин.

Эслатамиз, душанба куни Бишкекда мамлакат парламенти сайловидан ўта олмаган  партиялар тарафдорлари норозилик билдирган. Намойишчилар сайловларни бекор қилишни ва янгиси ўтказилишини талаб қилишди. Шу тунда фаоллар Оқ уй биносига ёпирилди. Улар фикрича, сайловлар ҳалол ўтмаган. Эмил Жўраев берган маълумотга кўра, ҳукуматни қўллаб-қувватловчи учта ғолиб партиядан ташқари барча бир фикрда якдил: манипуляцияларнинг бари сайлов бошланишидан анча олдин рўй берган ва ноқонуний.

ЭМИЛ ЖЎРАЕВ, СИЁСАТШУНОС:

Бу сайловчиларни турли йўллар билан оммавий сотиб олиш, жумладан, 1 миллионга яқин одамнинг сотилган овозларни реализация қилиш мақсадида кўчирилиши, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларга партияларга оммавий овоз бера олиши учун маъмурий таъсир ўтказиш. Электрон урналар - овозлар манипуляцияси содир бўлган жой бу эмас, барчаси сайловлар олдидан содир бўлган.

 

Фото: aa.com.tr


×