USAID Марказий Осиёда энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган лойиҳани ишга туширмоқда

USAID Марказий Осиёда энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган лойиҳани ишга туширмоқда

USAID нинг беш йиллик янги минтақавий лойиҳаси - «Марказий Осиёда энергетика», деб аталади ва  40 миллион долларли бюджетга эга. Ташаббусдан асосий мақсад – Марказий Осиёдаги беш мамлакат: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг чегараолди энергетика савдосидан даромад кўриши ва минтақавий ҳамкорлик ҳисобига энерегетик хавфсизликка эришиши.

Ташкилотчилар фикрича, лойиҳа миллий ҳукуматлар, коммунал корхоналар ва бошқа манфаатдор томонлар ички энергетика бозорларини ислоҳ қилиши, минтақа электроэнергия борини мустаҳкамлаши, анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан чиқиндиларсиз технологиялар воситасида энергия олишига хизмат қилади. Бундан ташқари, лойиҳа яна бир мақсадни  - минтақада сув захираларидан  фойдаланишдаги бошқа устуворликларни ҳисобга олган ҳолда гидроэлектроэнергия ишлаб чиқишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Сўнгги ўн йилликда USAID Маразий Осиёда минтақавий энергия тизими яратиш мақсадида қатор ишларни амалга оширди. Шу жумладан, энергиядан фойдаланишда самарадорликни ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш меъёрий-ҳуқуқий базасини яратишга ёрдамлашди.

 

Фото: kz.usembassy.gov


×