Марказий Осиё ва COVID-19. Иккинчи тўлқинга ҳозирлик ва чегараларни очиш масаласи

Марказий Осиё ва COVID-19. Иккинчи тўлқинга ҳозирлик ва чегараларни очиш масаласи

Қирғизистон коронавирус иккинчи тўлқинини кутмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, етарлича тиббий ниқоб ва кийим захираси мавжуд, дори-дармон харид қилинган. Бундан ташқари, республикада COVID-19 юқтирганларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ошириш масаласи ҳал қилинмоқда. Махсус тиббиёт ходимлари жамоалари тузилмоқда, уларга турли соҳа шифокорлари ва ҳамширалар бирлаштирилган. Гуруҳлар махсус тренинглардан ўтади. Мамлакатда жами  50 та шундай бригада тузилиши режалаштирилган.

Ўтган кеча-кундузда Қирғизистонда 167 та янги ҳолат рўйхатга олинди. КВИ билан оғриганларнинг умумий сони 46 минг 522 нафар. Касалликни енгиб ўтганлар – 42 минг 761 нафар.

Ўзбекистон ҳукумати 1 октябрдан бошлаб мамлакатга ҳаво йўллари, темирйўл, автомобиль транспорти воситасида кириб-чиқишдаги чекловларнинг барчасини олиб ташлаш ниятида. Айни вақтда, карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш талаб қилинади. Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон фуқаролари коронавирусга тест топшириши шарт. Сўнгра улар меҳмонхона ёки уйларда 14 кунлик карантинда бўлиши лозим.

Ўтган кеча-кундузда бу мамлакатда 477 одам хасталангани аниқланди. Жами хасталанганлар сони 55 минг 878 нафар. Яна 501 одам тузалиб чиқди. Дардни енгганлар 52 минг 466 нафарни ташкил этган.

Тожикистонда янги штаммдаги коронавирус тарқала бошлагани аниқланди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Эмомали Мирзоев айтишича, сентябрь бошидан буён  кунига 28 дан  30 нафаргача фуқаро коронавирус юқтирмоқда. Ўтган кеча-кундузда ҳам бу давлатда 39 одам хасталангани аниқланди. Пандемия бошланганидан буён республикада  9 минг 685 фуқаро хасталанди, улардан 8 минг 483 нафари тузалди.

Туркманистонда эса шу кунгача бирорта коронавирус юқтириш ҳолати аниқланмаган.

 

Фото: 112.ua


×