Марказий Осиё туризмни ривожлантирмоқда

Марказий Осиё туризмни ривожлантирмоқда

Туризм саноати тараққиёт гарови бўла оладими? Марказий Осиё мамлакатлари соҳа салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш ниятида. Зеро, экспертлар айтишича, дунё саёҳатчилари Буюк Ипак йўлига қизиққани туфайли бу йўналишнинг истиқболи юксак. "Караванинг – замонавий номадлар туризми" экспедицияси қатнашчилари дастлабки караванинг-туриш жойини белгилаб олишди. Кемпинг Алмати яқинидаги Или-Алатау миллий парки ҳудудида барпо этилади. Автотуристларга тегишли геолокацияни кўрсатувчи лавҳа ўрнатилди. Келажакда қўриқланадиган майдончада автоуйчани қўйиш ёки чодир тикиш имконияти яратилади, шунингдек, электр таъминотига уланиш, сув ғамлаб олиш мумкин.

«Қатор мамлакатларда караванинг маданияти ривожланган – караванерлар мустақил ҳаракатланади, фақат озиқ-овқат ва бензин харид қилади. Қозоғистон турли-туман ландшафтлар ва маданий ёдгорликларга бой. Автотранспортдан фойдаланиш қулай. Шунинг учун компаниямиз хорижий мамлакатларда имиж маркетингини фаоллаштириши учун бюджетимиз кенгайтирилди. Туризм соҳаси мутахассислари ва «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатасига биргаликда янги стратегия ишлаб чиқишимизда берган ёрдами учун миннатдорчилик билдирамиз», дейди «Kazakh Tourism» миллий компанияси етакчиси Ержан Еркинбаев.

Автотуристлар учун қулай дам олиш жойлари ташкил этиш ниятида яна бир неча ўнта тўхташ жойи белгилаш мақсад қилинган. Улар Хитойдан Ўзбекистон чегарасигача бўлган 2000 километрлик масофани кўздан кечиради. Таъкидлаш жоизки, экспедиция беш кун ичида Ёркент томонга 1300 километр йўл босди. Энди Сариўзек, Басчи, Кегень, Бестўбе сув омбори, Чорин дараси, Малибай ва Гуннлар ўтов шаҳарчаси – глэмпингни бориб кўради.

«Экспедиция аъзолари тайёрлаган тавсиялар турли тилларга таржима қилинади. Маҳаллий ҳокимликларга тарқатилади ва караванерлар эркин, ўзини хавфсиз ҳис этган ҳолда Қозоғистон бўйлаб саёҳат қилиши учун қаерда нимани тузатиш кераклиги кўрсатилади”, дейди Ержан Еркинбаев.

Минтақанинг бошқа мамлакатлари – Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам туризм жадал ривожанмоқда. Европа Иттифоқи эса юқорида кўрсатилган давлатлар учун туризмни ривожлантириш махсус дастурини ишга туширишини билдирди. 2023 йилгача давом этадиган дастур лойиҳалари 4 миллион долларни ташкил қилади. Айни вақтда, Европа Иттифоқи ваколатхонаси ушбу мамлакатларга келаётган туристлар оқими анча ошганини кўрсатиб ўтмоқда.

 

Фото: ia-centr.ru


×