Марказий Осиёда II MediaCAMP Fest медиафестивали иш бошлади

Марказий Осиёда II MediaCAMP Fest медиафестивали иш бошлади

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 500 дан зиёд медиа мутахассислари II MediaCAMP Fest Марказий Осиё медиафестивалида иштирок этмоқда. Тадбир АҚШнинг USAID ташкилоти ёрдамида ташкил қилинди ва 19 сентябргача давом этади. Анжуман доирасида онлайн тартибда тренинглар, лекциялар, кино намойишлари, турли сессия, дискуссия ва ток-шоулар ўтказилади.

«Жорий йилда биз MediaCAMPнинг беш йиллик катта дастури доирасида иккинчи фестиваль ва танлов ўтказамиз. Фестивални бежиз «Ўзгараётган дунёдаги журналистика», деб атамадик. Бугунги вазият ҳар биримиз ўзгаришларга тайёр бўлишимиз лозимлигини кўрсатмоқда. Журналист касби нақадар муҳимлигини англаяпмиз. Пандемия журналистика ва оммавий ахборот воситалари аҳамиятини яна бир марта кўрсатди», дейди фестиваль очилишида Марказий Осиёдаги Internews ваколатхонаси директори Марат Бигалиев.

Ташкилотчилар фикрича, MediaCAMP Fest минтақа журналистлари учун профессионал майдончага айланган, улар тажриба ва ғояларини алмашиши, айни вақтда, COVID-19 эпидемияси даврида карантин тадбирларини ёритишда дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилиши мумкин.

«Биз бир мунча баланслар сақланган муҳит яратишга интилган медиани қўллаб-қувватлай олганимиз билан фахрланамиз. Давом этаётган пандемия медианинг эркинлиги нақадар муҳимлигини яна бир марта кўрсатди», дейди Марказий Осиёдаги USAID ваколатхонаси директори Кристофер Эдвардс.

Шуни ҳам айтиш керакки, фестиваль доирасида 15 ва 16 сентябрь кунлари  «YouTubeдаги  журналистика», «Журналист қандай қилиб ўз брендини яратади», «Толиқишни қандай сезиш ва унинг олдини олиш мумкин», «Фан ҳақида қизиқ маълумотлар» каби мастер-класслар бўлиб ўтади. Artdocfest муаллифлар кинофестивали онлайн кинозалда намойиш этилади. 17 сентябрда Қозоғистон ва Тожикистонда этика масалалари бўйича иккита ток-шоу ўтказилади. MediaCAMP Fest 19 сентябрь куни ниҳоясига етади.

 

Фото: internews.kg