Хитой Ўзбекистонга вакцина бўйича ёрдам беради, мингдан ортиқ тожикистонлик уй шароитида касаллик билан курашмоқда

Хитой Ўзбекистонга вакцина  бўйича ёрдам беради, мингдан ортиқ тожикистонлик уй шароитида  касаллик билан курашмоқда

Хитой Ўзбекистонга вакцина  бўйича ёрдам беради, мингдан ортиқ тожикистонлик уй шароитида  касаллик билан курашмоқда.

Ўзбекистон коронавирус билан боғлиқ вазиятни оқим бўйича қолдирмоқчи эмас. Аввалроқ мамлакат расмийлари ЖССТнинг КВИга қарши эмлаш дастурига қўшилишга қарор қилганди. Гап COVAX препарати ҳақида кетмоқда, дарвоқе,  уни 170 дан ортиқ давлат сотиб олишни режалаштирган.

Халқаро ташкилот вазифаси лицензияланган дори-дармонлар тенг асосда тарқатилишини таъминлашдан иборат.

Хитой Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина беришга тайёр. Бироқ бунга рози бўлишга арзийдими? Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу масалада ҳали қарор қабул қилмаган. Айни пайтда коронавирусга қарши курашда маҳаллий шифокорларга турли мамлакатлар мутахассислари ёрдам бермоқда: Осмоности мамлакати мутахассислари ва Россиядан келган шифокорлар ҳам ўзбекистонлик докторлар билан олдинги сафларда бирга. Маҳаллий санитария шифокорлари карантин чекловлари бекор қилинганидан кейин, чекловлар камайтирилганига  10 кунча  бўлиб қолди, вирус тарқалиши эҳтимоли ошади, деган хавотирда. Шу сабабли, эмлаш ҳозирги вазиятдан чиқишнинг энг яхши усули ҳисобланади. Дарвоқе, ҳозирги вақтда республикада эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда, Жонс Хопкинс маълумотига кўра, 40минг 600 дан ортиқ КВИ касаллигига доир ҳолат қайд этилган.

Қўшни Қирғизистонда бу рақамлар 3 мингтага  ортиқ. Тожикистонда эса ҳалокатли вирус билан касалланганлар сони 8 минг 500 га яқинлашмоқда. Бир кеча-кундуз  ичида ушбу мамлакатда вирус юқтирганлар сони 36 кишига кўпайган. Бундан ташқари, мингга яқин бемор уйида даволанмоқда. Туркманистонда  бўлса, ҳали ҳам республикада касаллик мавжудлиги рад этилмоқда.

 

Фото: news.mail.ru