COVID-19: Марказий Осиё мамлакатларида вазият қандай?

COVID-19: Марказий Осиё мамлакатларида вазият қандай?

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар миқдорида кредит беради. Бу маблағ соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазиятни барқорарлаштириш ва коронавирусга қарши курашга йўналтирилади. Лойиҳа доирасида келгуси икки йил ичида COVID-19 тестлари, диагностикаси ва даволаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.  Махсус рақамли миллий назорат тизими яратилади.  Бу иш 2022 йилда якунланади. Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 26 мингдан ортиқ одам  коронавирус билан касалланган. 157 бемор вафот этган.

Қирғизистонда COVID-19 ни даволаётган тиббий муассасаларга қўшимча ускуналар тақдим этилди. Бундан ташқари Хитойдан чартар рейси билан ҳар бири 10 литрли 78та кислород концентраторлари келтирилди. Янги мосламалар республика бюджети ҳисобидан сотиб олинди ва ҳудудларга тарқатиш учун Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.  Аввалроқ Осмон ости мамлакатидан 1500 та 5 литрли кислород концентраторларини олиб келинган. Навбатдаги партия келгуси ҳафтада кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Қирғизистонда 37 минг 500дан ортиқ одам коронавирус билан инфекцияланган. 4 август ҳолатига кўра, беморларнинг 76 фоиздан ортиғи COVID-19 ва пневмониядан тузалган.  7 минг 300 дан ортиқ қирғизистонлик касалхоналарда ётибди. 1 427 одам вируснинг қурбонига айланди.

Тожикистонда ўтган 24 соат ичида 43 фуқарода коронавирус касаллиги аниқлашган. Умумий ҳисобда 7 538 одамда касаллиқ аниқланган. 61 бемор вафот этган.

Туркманистон COVID-19 касаллиги ҳолатлари расман аниқланмаган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда. Бир неча кун олдин, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча оилавий шифокорларга ўзларига тегишли хонадонларга шахсан ташриф буюриб, фуқаролар соғлиги тўғрисида ҳисобот тўлдириш тўғрисидаги буйруқ чиқарди. Бундан ташқари, аҳолига шахсий гигиена, оилада шахсий ҳимоя воситалари ва антисептиклар мавжудлиги билан боғлиқ тест саволларини тўлдириш тавсия этилди.

 

Фото: gazeta.uz