Ўзбекистонда «Абайнинг доно сўзлари» чоп этилди

Ўзбекистонда «Абайнинг доно сўзлари» чоп этилди

«Абайнинг доно сўзлари». Ўзбекистонда чоп этилган янги асар буюк қозоқ шоири ҳақида ҳикоя қилади. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Ижод» жамғармаси ёрдамида чоп этилди, деб ахборот тарқатди ЎзА агентлиги.

Муаллиф Қодиржон Носировнинг айтишича, янги китоб адабиёт шинавандаларида катта қизиқиш уйғотди. У авваллари мутафаккир ҳаёти ҳақида бир қанча мақолалар, таълимий-услубий асарлар яратган. Мутафаккирлар фикрича, Қ. Носиров асл манбаларга таянган ҳолда Абайнинг қозоқ адабиёти ва маданиятида тутган ўрнини кўрсатишга интилган.

Китобда Абайнинг сўз санъати, инсон камолоти ҳақидаги фикрлари ва орзулари акс этган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жаҳон халқлари адабиётини ўрганиш ва оммалаштириш, бу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш бўйича катта ишлар қилиняпти. Қардош халқлар адабиётини тарғиб этиш мақсадида «Адабий дўстлик – абадий дўстлик» рукни остида китоблар чоп этилмоқда.

Мақоланинг асли билан ушбу ҳавола орқали таниша оласиз.


×