Марказий Осиёда коронавирус билан хасталаниш ҳоллари кўпаймоқда

Марказий Осиёда  коронавирус билан хасталаниш ҳоллари кўпаймоқда

Уч ҳафтадан буён Қирғизистонда ҳар куни 200 дан 500 нафарга одам хасталанмоқда. Сўнгги 24 соат давомида 511 фуқарода COVID-19 аниқланди. Мамлакатда тасдиқланган ҳолатлар 9358 га етди. Инфекцияга қарши курашиш учун тиббиёт ходимлари етишмаяпти.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирган яна 159 одам аниқланди. 10 июль тонгига келиб коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 11 723 га етди. Мамлакатнинг барча минтақалари «қизил» зонага айлантирилди. Аҳоли ҳаракатланишига чекловлар қўйилади. 1 августгача фақат озиқ-овқат дўконлари ва аптекалар ишлашига рухсат берилган.

Тожикистонда коронавирус билан хасталанганлар сони 6410 га етди. Сўнгги кеча-кундузда яна 46 одам хасталанди. Расмий маълумотга кўра, тузалиб чиққанлар улуши 79 фоизни ташкил қилади. Пандемия бошланганидан буён  54 тожикистонлик бу касалликдан вафот этди. 

Туркманистонда, дунёнинг саноқли мамлакатлари қаторида, ҳозирча касаллик  расман рўйхатга олинмади. 6 июлдан бошлаб республикада  ЖССТ миссияси ишлаб турибди. Экспертлар гуруҳи маҳаллий тиббиётнинг КВИга қарши кураш имкониятлари, шунингдек, зарур чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқади.

 

Фото: eurasia.expert