Қозоғистон ва Ўзбекистон сув тақсимоти бўйича Йўл харитасини тасдиқлади

Қозоғистон ва Ўзбекистон сув тақсимоти бўйича Йўл харитасини тасдиқлади

Икки мамлакат вегетация даврида сув тақсимоти шаффофлигини таъминловчи Йўл харитасини имзолади.

«Тошкентга қилинган хизмат сафари давомида Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан сув муносабатларида ҳамкорликка оид Йўл харитасини  имзоладик», деб ёзди Twitter саҳифасида Мағзум Мирзағалиев.

Ташкилот тарқатган маълумотга кўра, ҳужжат узоқ давом этган мураккаб музокаралардан сўнг имзоланган.

«Бу – сув соҳасидаги қатор масалаларни белгиловчи жуда муҳим ҳужжат. Шу жумладан, 1991 йилдан кейин қурилган ва реконструкция қилинган сув объектларини биргаликда техник жиҳатдан ўрганиш ва кузатиб бориш кўзда тутилган. Юқоридаги сув омборларидан қуйига қўшимча сув ташлаш масаласи ҳам кўзда тутилган», деди вазир.  

Бундан ташқари, Мағзум Мирзағалиев Туркистон вилоятида ҳам бўлди. Сардоба сув омборидаги фалокат оқибатларини бартараф этиш юзасидан қилинаётган ишларни кўриб чиқди.

«Минтақада фаол иш давом этяпти. Айни вақтда, суғориладиган майдонларни кенгайтириш кўзда тутилган. Жами 536 минг гектар ер бўлса, шундан 21 минг гектари тикланиши зарур. Бу мақсадларда умумий узунлиги 736 км. Бўлган 122 канал қазилади», дею ёзди вазир.

 

Фото: azattyq-ruhy.kz