Central Asia Nobel Fest Live: олимлар қайси мавзуларни муҳокама қилади?

Central Asia Nobel Fest Live: олимлар қайси мавзуларни муҳокама қилади?

Кузда олимлар тажриба алмашиши учун яна битта онлайн-майдонча иш бошлайди.  Central Asia Nobel Fest Live Марказий Осиё олимлари Биринчи фестивали 1-4 октябрь кунлари ўтказилади. У масофадан амалга оширилиши белгилаб берилган. Айни вақтда, анжуман ишида кўп сонли Нобель мукофоти совринлари ва жаҳоннин турли бурчакларида иш юритаётган иқтидорли олимлар қатнашади. Кун тартибидаги асосий мавзу: Жаҳон қайси томонга қараб силжийди? Таниқли арбоблар инсон капитали келажаги, технологиялар, ўзгараётган дунёда тиббиёт ва фаннинг янги қирралари, инклюзив иқтисодиёт ҳамда барқарор ривожланиш каби тўрт йўналишдаги жаҳон тенденцияларини муҳокама қилади..

Таклиф қилинганлар қаторида 6 нафар Нобель мукофоти совриндорлари: физика бўйича - Дэвид Гросс, химия бўйича - Джон Полани ва Жан-Мари Лен, тиббиёт ва  физиология бўйича - Ричард Робертс ҳамда Тинчлик мукофоти олган Кайлаш Сатьяртхи ва Рае Квон Чунг бор. Шунингдек, таниқли олимлар Дон Кливленд, Майкл Шитз, Кевин Уорик, Уитфильд Диффи, Йоханнес Линн ва бошқалар ҳам қатнашишини тасдиқлади.

Ташкилотчилар фикрича, Нобель мукофотлари топшириладиган ҳафта нетворкинг майдончалари учун ҳам воқеаларга бой бўлади. Улар Қозоғистон ва Марказий Осиёда ташкилотлар ва бизнесни ривожлантириш учун  одамларни бирлаштиради. Фестиваль  Марказий Осиё ва Кавказ давлатларини боғловчи илмий симпозиумлар қаторида биринчиси бўлиши кутилмоқда.

 

Фото: hse.ru


×