Ўзбекистондаги «Шоирлар хиёбони»да Абай бюсти қўйилди

Ўзбекистондаги «Шоирлар хиёбони»да Абай бюсти қўйилди

«Шоирлар истироҳат боғи»  -  бу жойда сўз санъати дунёси билан чуқур танишиш мумкин. Чунки унда шеърият мухлисини даҳолар ҳайкаллари ва мемориаллари ўраб туради, шу ернинг ўзида энг яхши асарлардан парчалар ўқиш мумкин. Истироҳат боғи Мўйноқ тумани марказида жойлашган. Абай Қўнонбоев бюсти билан ёнма-ён ўзбек мутафаккири, шоири Алишер Навоий, қорақалпоқ шоири Бердақ, туркман адабиёти классиги ва файласуф Махтумқули ҳамда буюк рус шоири Александр Пушкин ёдгорликлари қад ростлаган.

«Шоирлар истироҳат боғи ёшларнинг маънавий ва маданий билимларини оширади, уларнинг қўшни мамлакатлар ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқишини оширади», деб таъкидлайди ўзбек оммавий ахборот воситалари.

Шуни ҳам айтиш керакки, Абайга яна бир ёдгорлик Ўзбекистон пойтахти – Тошкентда ўрнатилган. Қозоқ мутафаккири ва маърифатчисининг 9 метрдан баландроқ ҳайкали 2013 йилда икки мамлакат биринчи президентлари Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримовлар иштирокида очилган эди. Шуни ҳам айтиш керакки, пойтахтнинг ёдгорлик ўрнатилган Шайҳантоҳур туманидаги бир кўчага Абай номи берилган.

 

Фото: turkystan.kz


×