Марказий Осиё: мамлакатлар фуқароларини қайтармоқда, карантинни юмшатмоқда, иқтисодиёт ҳақида ўйлаяпти

Марказий Осиё: мамлакатлар фуқароларини қайтармоқда, карантинни юмшатмоқда, иқтисодиёт ҳақида ўйлаяпти

Марказий Осиё республикалари фуқароларини хориждан олиб келишда давом этди. Фақат Ўзбекистоннинг ўзи 11 минг нафар ватандошни Россия, Туркия, БАА ва бошқа давлатлардан олиб келишга қарор қилди. Миллий авиакомпания келгуси икки ҳафта давомида 20 та чартер рейси ташкил қилмоқчи. Шу жумладан, ушбу ҳафтада Италия пойтахтига самолёт учиб боради. Қайтиб келган ўзбекистонликлар ЖССТ талабларига ва меъёрларига мувофиқ 14 кун карантинда қолади.

Бу мамлакатда бугунги кунда 4300 одам коронавирус юқтиргани аниқланган. 7 июнь куни мамлакатда бирданига 237 пациентда КВИ аниқланди. Пандемия бошланганидан буён  3335 ўзбекистонлик тузалиб чиқди, 17 нафари вафот этди.

Қирғизистон ҳам хориждаги фуқароларни олиб қайтиш учун чора-тадбирлар кўрди. Дам олиш кунларида Москвадан Бишкекка 402 одам олиб келинди. Шуни ҳам айтиш керакки, республиканинг РФ даги элчихонасига ватанга олиб кетишларини истаган беш мингдан ортиқ қирғизистонлик мурожаат этганди. Шунинг учун июнь ва июлда ҳар ҳафта Россиядан чартер рейслар ташкил қилинади. Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга келсак, бугунги кунгача бир ярим минг нафар одам вирусдан халос бўлди. Хасталанганлар жами сони – 2030 ни ташкил қилди.

Тожикистон коронавирусга тарқалишига қарши республика штаби қарорига кўра, «мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли» 15 июндан буюм бозорлари, кийим-кечак магазинлари, ресторанлар, меҳмонхона ва гўзаллик салонлари очилади. Республикадаги ЖССТ ваколатхонаси таъкидлашича, пандемия чўққисига ҳали етиб борилмади.  COVID-19 тарқалишининг иккинчи тўлқини ҳам юз бериши мумкин. Ҳукумат жамоат жойларида ниқоб тақиб юришга чақиряпти. Республика штаби тарқатган баёнотга биноан: «Маъмурий қонунбузарликлар кодексига киритилган ўзгаришларга кўра  тиббий ниқоблар тақиш мажбурий». Қоидабузарлар жаримага тортилади. Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда 4500 одам хасталанган. Улардан 2700 нафари тузалиб чиқди, 48 нафари вафот этди.

 

Фото: adyrna.kz


×