COVID-19: Марказий Осиёда хасталанганлар сони 17 мингдан ошди

COVID-19: Марказий Осиёда хасталанганлар сони 17 мингдан ошди

Коронавирус Марказий Осиё бўйлаб тарқалишда давом этяпти. Энг кўп рўйхатга олинган ҳолатлар Қозоғистонда қайд этилди хасталанганлар умумий сони – 9304. Иккинчи поғонада – Ўзбекистон. У ерда 3200 одам хасталанган. Қирғизистонда КВИ юқтирганлар сони бундан икки марта кам.

Ўзбекистон: тестлаш ишлари кенгаймоқда

Ўзбекистонда COVID-19 га тест олиш ишлари кенгайиб боряпти. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев маҳаллий раҳбарларга шундай топшириқ берди. Бу тадбирдан мақсад – вужудида вирус ташиётганлар сонини аниқлаш ва хавфли касаллик тарқалиши олдини олиш учун зарур. Бундан ташқари, коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссияси Ўзбекистонда инфекция хавфини баҳолаши, заруратга кўра, алоҳида минтақаларда карантин чораларини кучайтириши керак. Эслатамиз, сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда бу касалликка чалинганлар сони 3200 дан ортиқ. Бир кеча-кундузда камида 90 одамда касаллик борлиги аниқланяпти. Бугунги кунда 644 одам шифохоналарда даволаняпти.

Қирғизистон: коронавирус юқтирган тиббиётчилар 300 нафардан ошди

Қўшни Қирғизистонда инфекцияга чалинганларнинг йигирма фоизини тиббиёт ходимлари ташкил қилади. КВИ билан хасталанган тиббиётчилар сони 300 дан ошди. Экспертлар буни мамлакатдаги врачларда ҳимоя воситалари  етарли эмаслиги билан боғламоқда. Республикада хасталанганлар жами сони  1500 дан ошди.

Маҳаллий ахборот воситалари берган маълумотга кўра, Қирғизистон фуқаролари хориждан қайтиб келишда давом этмоқда. Улар собиқ АҚШ авиабазаси казармаларида карантинга олинган.

Тожикистон: Хасталанганлар сони 3 мингдан ошди

Тожикистонда сўнгги кеча-кундузда яна 166 одам хасталангани аниқланди. Шу тариқа, республикада КВИ юқтирганлар сони 3 266 га етди. Пандемия бошланганидан буён 47 тожикистонлик бу касалдан вафот этди. Айни вақтда, салкам 1.5 минг нафари шифохонадан чиқди. Шулардан 436 пациент сўнгги кеча-кундузда шифохоналарни тарк этди.

Туркманистонда хасталаниш ҳоллари кузатилмади

Айни вақтад, Туркманистон мамлакатда коронавирус борлигини инкор қиляпти. ЖССТ тавсияларига қарамай, бу давлат ҳукумати расмий карантин эълон қилмади. Барча ташкилотлар одатдаги тартибда ишлаяпти.

 

Фото: 5.ua​