COVID-19: Марказий Осиёда вазият қандай?

COVID-19: Марказий Осиёда вазият қандай?

Бишкек Миллий  онкология марказида 14 одам КВИ юқтирди.

Марказ болалар бўлимида 8 бола, 3 ота-она ва 3 тиббиёт ходими хасталанди. Бўлим карантинга ёпилган.

«Миллий марказда 120 одамни синовдан ўтказдик. КВИ ташҳиси 14 одамда тасдиқланди. Ҳозир улар марказнинг алоҳида бўлимига ўтказилди. Чунки болаларни бошқа шифохоналарга кўчириш имконсиз», деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев.

Умуман олганда, қўшни республикада инфекция юққанлар сони 1350 га етди. Улардан 949 нафари COVID-19ни енгиб ўтди.

Туркия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

«Фергана» агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Туркия Ўзбекистонга 50 та ўпкани сунъий вентиляция ускуналари юборган. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро алоқалар бош бошқармаси раҳбари профессор Қилич Саломийнинг таъкидлашича, Туркиянинг ўзида ҳам эҳтиёж бор бўлса-да, тиббий  ускуналардан бир туркумини қардош Ўзбекистонга юборишга қарор қилган.

«Мазкур ускуналар Туркиянинг тўртта етакчи компанияси томонидан ишлаб чиқилган», деди Қилич Саломий.

Айни вақтда Ўзбекистонда КВИни енгиб ўтганлар сони ортиб бормоқда. Шу кунгача маҳаллий шифокорлар 2407 одамни тузатишга улгуришди. Жами мамлакатда 3006 одам хасталанди. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони - 13 нафар.

Тожикистонда COVID-19 юқтирганлар сони ортиб бормоқда

Тожикистонда вазият мураккаблигича қолмоқда. Касалланганлар сони 2350га етди. Сўнгги кеча-кундузда 210 нафар одамда КВИ ташҳиси тасдиқланди.

Мамлакатда 1008 одам тузалиб чиқди, 44 нафари вафот этди.

В Туркменистане отменили последний звонок

Туркманистон – жаҳоннинг КВИ кузатилмаган кам сонли мамлакатларидан бири. Ҳар қалай, ҳукумат шуни таъкидлаб келмоқда.

Айни вақтда, сабаби айтилмаган ҳолда, пойтахт Ашхободда битирувчилар учун сўнгги қўнғироқ тақиқланди. 20 май куни шаҳар таълим бошқармасида ана шу қарор эълон қилинди.

Бундан ташқари, мамлакат тиббий муассасаларида барча хизматчилар саломатлигини назоратдан ўтказяпти. Шуни ҳам айтиш керакки, аҳоли саломатлиги апрелдан буён назорат қилинмоқда, аммо текширувлар натижалари ҳеч қаерда чоп этилмади.

 

Фото: ozodi.org