COVID-19: Марказий Осиёдаги бугунги вазият қандай?

COVID-19: Марказий Осиёдаги бугунги вазият қандай?

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, 10 ёшгача бўлган бирорта бола коронавирус юқтирмаган.

«10 ёшдан 20 ёшгача бўлганлар орасида фақат бир одамда бу касаллик аниқланган, йигитча даволанди ва унинг саломатлигига хавф йўқ», деб таъкидлади вазирлик матбуот котиби Эмомали Мирзо.

Жами COVID-19 юқтирганлар сони 2140 га етди. 641 нафари тузалиб чиқди. 41 нафари касалликдан вафот этди.

Ўзбекистонда тузалиб чиққанлар сони 2372 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, сўнгги кеча-кундузда яна 84 одам коронавирус инфекцияси юқтиргани маълум бўлди.  Шурардан 44 нафари – хориждан келганлар, 40 нафари – карантиндагилар. Республика шифохоналарида 565 пациент коронавирус билан курашмоқда, улардан беш нафари оғир аҳволда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 ташҳиси тасдиқланганлар сони 2950 ка етди. 13 нафар қурбон берилди.

Қирғизистонда ҳам сўнгги кеча-кундузда 43 та янгидан СOVID-19 юқтириш ҳоллари рўйхатга олини. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усенбаевнинг айтишича, улар қаторида 4 нафар тиббиёт ходимлари ҳам бор.

Пандемия бошланганидан буён Қирғизистонда 1313 та коронавирус юқтириш ҳоллари аниқланди. 929 одам тузалди, 14 нафари вафот этди.

Туркманистонда бугунги кунгача бирор одам СOVID-19 юқтиргани тўғрисида расмий ахборот берилмади.

 

Фото: eadaily.com