COVID-19: Марказий Осиёда нима гаплар?

COVID-19: Марказий Осиёда нима гаплар?

Яндекс тарқатган маълумотга кўра, Қирғизистонда аҳоли ўзини изоляция қилиш даражаси жуда паст.  Компания бу тадбир  коронавирус тарқалиши олдини олиш учун жуда муҳимлигига урғу берган. Бишкекда бу кўрсаткич 18 май куни 2 баллни ташкил қилган. Бу эса кўчаларда одам кўплигини  англатади.

«Агарда кўчалардаги одамлар сони карантиндан аввалги одатий кунлардаги билан бир хил бўлса – 0 баллга тўғри келади. Бу жуда ёмон. Шаҳарда худди тур ярмидагидек одам кам бўлса  — вазият 5 баллга баҳоланади. Балл қанча юқори бўлса – вируснинг тарқалиши шунча қийин»,  деб таъкидланади сайтда.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 1216 га етди. 827 одам тузалиб чиқди ва 14 нафари вафот этди. 

Ўзбекистонда COVID-19дан тузалганлар сони ортиб бормоқда. Мамлакатда инфекция 2762 одамда аниқланган. Шундан 2254 пациент касалликни енгиб ўтди.

Шу муносабат билан республикада карантин тадбирлари юмшатилди. Шу жумладан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари” ички линияларда йўловчиларни таший бошлади. Аммо парвоз учун йўловчилардан коронавирус инфекцияси йўлиги хусусида сертификат талаб қилинади. Тест сертификати санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан берилади ва 120 га яроқли. Рўйхатдан ўтиш ва парвоз вақтида йўловчилар ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплардан фойдаланиши, самолёт салонида улар орасида хавфсиз масофа сақланиши шарт.

 «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, бугундан мамлакат ичида ишлай бошлаган поездларда ҳам шу каби талаблар қўйилган.

Тожикистон COVID-19 қурбонлари сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди. «Фергана» агентлиги тарқатган маълумотга кўра, сўнгги маълумотларга кўра, унда хасталанганлар сони 1500дан ошган. 39 одам касаллик туфайли вафот этган.  4200 фуқаро шифокорлар назорати остида.

Марказий Осиёнинг яна бир мамлакати – Туркманистонда, расмий маълумотга кўра, ҳалигача ҳеч ким коронавирус юқтирмаган.

 

Фото: gazeta.uz