COVID-19: Марказий Осиёда хасталанганлар сони ортмоқда

COVID-19: Марказий Осиёда хасталанганлар сони ортмоқда

Қирғизистон Беларусдан 150 мингта тест тизими сотиб олиш ниятида. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев айтишича, тестлардан аҳолини лаборатория таҳлилидан ўтказишу чун фойдаланилади. Шуни ҳам айтиш керакки, сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 1082 коронавирус юқтириш ҳоллари юз берган. 735 одам тузалган, 12 нафар қурбон берилган.

Ўзбекистонда КВИ туфайли 11 одам вафот этди. 2620 нафари касалланган. Дардни енгиб ўтганлар ҳам кам эмас: 2076 фуқаро шифохоналардан чиққан.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинидан хавотирда. Шу муносабат билан мамлакатга хорижликлар кириш-чиқиши тартиби ўзгартирилиши реэаланмоқда. Қўшни мамлакат кириш визаси беришда коронавирус юқтирмаганини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишни мўлжалламоқда.

COVID-19 Тожикистонда анча жадал ривожланмоқда. Статистика маълумотларига кўра, 23 пациент вафот этган. Хасталар сони 801 га етган. 7700 нафардан зиёд фуқаро коронавирус тести топширган.

Туркманистонда эса, мамлакат ҳукумати тарқатган маълумотга кўра, COVID-19 га чалинганлар йўқ.

 

Фото: 24.kg