COVID-19: Марказий Осиёда вазият қандай?

COVID-19: Марказий Осиёда вазият қандай?

Сўнгги кеча-кундузда Қирғизистонда 14 та COVID-19 юқтириш ҳоллари юз берди. Мамлакатда бугунги кунгача 1 037 одам коронавирус юқтириб олган. Жами 709 қирғизистонлик  тузалиб чиқди. 12 пациент вафот этди.

Эслатамиз, Қирғизистоннинг йирик шаҳарларида амалда бўлган Фавқулодда ҳолат ва  комендант соати 10 май куни бекор қилинди. Аммо карантин тадбирлари давом этмоқда. 

Санитар-карантин постлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунича амалда бўлади. Вилоятлардан вилоятларга ўтишда чеклов қўйилган. Бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўновнинг айтишича, коронавирус тарқала бошлаган тақдирда яна Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин.

Ўзбекистонда бир кеча-кундузда 23 та коронавирус юқтириш ҳоллари рўйхатга олинди. Бугунги кунгача жами 2509 одамда COVID-19 аниқланди. Пандемия бошланганидан буён 10 та ўлим ҳолати аниқланди. 1988 одам тузалиб чиқди. 

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, сўнгги кеча-кундузда яна олти одам COVID-19 қурбони бўлди. Мамлакатда касаллик тарқалгани тўғрисида дастлабки маълумотлар берилган 30 апрелдан буён бу энг юқори кўрсаткич.  Салкам икки ҳафта давомида мамлакатда 20 нафар қурбон берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, республикада 612 одам касалланган.

Марказий Осиёдаги коронавирус тарқалмаган ягона мамлакат – Туркманистон.

 

Фото: ria.ru