COVID-19: Марказий Осиё мамлакатларида карантин чоралари юмшатилмоқда

COVID-19: Марказий Осиё мамлакатларида карантин чоралари юмшатилмоқда

COVID-19 тарқалишда давом этяпти. Касалланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Пандемия тугагунича карантин сақлаш мумкин. Бироқ бундай қарор кўплаб мамлакатлар учун улкан иқтисодий қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Қатор давлатлар раҳбарияти бунинг олдини олиш учун карантин тартибини юмшатаяпти. Мамлакатимизда ҳам минглаб одамлар иш ўринларига қайтмоқда.

«Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашди. Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилиши керак. Биз аста-секин одатдаги осойишта ҳаётимизга қайтамиз»,  деб баёнот берди Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова.

Ўзбекистон ҳам карантин тартибини юмшата бошлади. Бу мамлакатда кечадан буён миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари иш бошлади. Бундан ташқари яна бир қатор бошқарма ва диагностика станциялари иш бошлади.

Шуни ҳам айтиш керакки, қўшни республикада  COVID-19 юқтирганлар сони 2189 га етди. 1405 нафари даволаниб чиқди, 10 нафари вафот этди.

Қирғизистонда эса коронавирус юқтирганлар сони 843 га етди, 600 одам тузалиб чиқди ва 11 одам вафот этди. Бир миллион нафардан зиёд аҳолиси бор Бишкек шаҳри маъмурияти коронавирус тарқалиш эҳтимоли катталигини ҳисобга олган ҳолда 11 май куни шаҳарда фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинган тақдирда қатор чеклов чора-тадбирларини кўриш ниятида. Шу жумладан, автомобиль ва пиёдалар ҳаракатини чеклаш учун ички санитаря постлари қўйилиши мумкин.

Тожикистонда карантинни юмшатиш ҳақида гапиришга эрта. Бу мамлакатда хавфли вирус кўпайишда давом этяпти. Республикада 230 одам коронавирусга чалингани маълум қилинди, уч одам вафот этган.

Туркманистонда бу дард тарқалгани тўғрисида маълумот йўқ. ЖССТ нинг мамлакатдаги офиси раҳбари Паулина Карвовская айтишича, республика ҳудудини санитария жиҳатидан ҳимоя қилиш борасида жиддий-чора-тадбирлар кўрган ва муаммога масъулият билан ёндашмоқда. Мамлакатда Ғалаба кунига тайёргарлик суръат билан давом этмоқда. Бу ерда байрам паради ва мушакбозлиги ташкил этилиши кутиляпти.

Фото: tengrinews.kz​