Марказий Осиёда COVID-19

Марказий Осиёда COVID-19

Қирғизистонда қатор корхоналар иш бошлаши мумкин. Қурилиш объектлари, техник хизмат кўрсатиш устахоналари, вулканизация ва такси тез орада иш бошлайди. Мамлакат пойтахти 30 апрелдан карантин бекор қилинса, ана шундай шаклда ишлашга тайёргарлик кўрмоқда. Республикада COVID-19 га чалинганлар сони 656 нафарга етди. Ўтган кеча-кундузда  25 янги ҳолат тасдиқланди. Тузалиб чиққанлар сони эса 322 нафарга етди. 8 одам вафот этди.

COVID-19 қурбонлари сони Ўзбекистонда ҳам шунча. Аммо бу ерда беморлар сони уч марта кўп. Сўнгги маълумотга кўра, 1778 одам коронавирус инфекцияси юқтирган, 598 нафари тузалиб чиқди. Мамлакат коронавирус эпидемияси келтирган зарарни камайтириш мақсадида Ўзбекистон халқаро молия ташкилотларидан 3,1 миллиард доллар олмоқчи. Халқаро валюта жамғармасидан ҳам 375 миллион доллар олиниши мўлжалланган.

Расмий маълумотларга кўра, COVID-19 Тожикистон ва Туркманистонга кириб келмади. Sputnik ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ЖССТ экспертлари миссияси мазкур маълумотнинг ҳаққонийлигига амин бўлиш учун келгуси ҳафтада бу давлатларга келиши кутилмоқда. Сафар натижасида минтақа бўйича ҳисобот тайёрланади.

 

Фото: ia-centr.ru