COVID-19: Марказий Осиёдаги вазият

COVID-19: Марказий Осиёдаги вазият

Бугунги кунда коронавирус аниқланиши ҳоллари бўйича энг катта кўрсаткичлар Қозоғистонда кузатилмоқда. Мамлакатимизда 1735 одам касалликка чалингани маълум бўлди. Ўзбекистонда вазият анча яхши, бу ерда COVID-19 юққани тасдиқланган сони 1565 ни ташкил қилади. Шуни ҳам айтиш керакки, республикада карантин муддати узайтирилиши айтилди.

«2020 йил 20 апрелгача Республика махсус комиссияси томонидан жорий этилган чеклов чоралари (карантин), шунингдек, касаллик тарқалиб кетишига қарши кўрилаётган кучайтирилган чора тадбирлар 2020 йил 10 майгача узайтирилади», - дейилади расмий баёнотда.

Мазкур мамлакатда касаллик тарқалиш суръатларининг кескин камайиши аҳолининг интизомлилиги билан изоҳланмоқда. Бир қанча манбалар тарқатган маълумотга кўра, энг юқори даражада ўзини ўзи чеклаш ҳоллари пойтахт Тошкентда кузатилмоқда.

Шу билан бирга мамлакат раҳбарияти ҳам самарали иш кўрмоқда. Шундай чоралардан бири – эндиликда коронавирус тарқалиши олдини олиш учун республика комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда такси ҳайдовчилари ҳам махсус кийим, тиббиёт қўлқоплари ва ниқобларидан фойдаланиши шарт.

Қирғизистонда ҳам етарлича ижобий манзара кузатилмоқда. Бу мамлакатда COVID-19 568 одамда тасдиқланди. Беморларнинг деярли ярми – 201 нафари шифохонадан чиқарилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усенбаевнинг айтишича, Қирғизистонда коронавирус билан кураш авж чўққиси 20-24 апрелларда давом этади. Унинг таъкидлашича, вазирликда энг кучли мутахассислар ва олимлардан иборат махсус гуруҳ иш юритмоқда.

«Улар жаҳонда ва Қирғизистон Республикасида эпидемия параметрларини кузатиб туришибди», деди Нурбўлўт Усенбаев.

У фуқароларга изоляция, ижтимоий масофа сақлаш касаллик тарқалиши олдини олишга хизмат қилишини эслатди.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон ва Туркманистонда коронавирус юқтириш ҳоллари кузатилмади.

 

Фото: rus.ozodi.org​