Қозоғистон қўшни мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамини беряпти

Қозоғистон қўшни мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамини беряпти

Мамлакатимиз қўшни давлатларга имкон борича ёрдам кўрсатяпти. Шу жумладан, Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, Қирғизистон ва Тожикистонга жами қиймати 3 миллион долларни ташкил қилган 5 минг тонна Қозоғистон уни йўллади. «Қирғиз ва тожик томонларининг аҳолини  озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида расмий мурожаат этганлиги сабабли қабул қилинди», деб хабар берди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Тожикистон  раҳбари Имомали Раҳмонов икки мамлакат раҳбарлари суҳбати давомида мураккаб замонда кўрсатилган ёрдам учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдирган. Шунингдек, у тожикистонликлар ватанига қайтишида ҳамда транзит юклар ўтишида кўмаклашгани учун ҳам раҳмат айтган.

Қирғизистон ҳам инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этган.

«Тез кунларда юқори кўрсатилган юклар манзилига етиб боради», дейилган хабарда.

Таъкидлаш лозимки, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш – Қозоғистон ташқи сиёсатидаги муҳим йўналишлардан бири. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз Антигуа ва Барбуда, Афғонистон, Бангладеш, Қирғизистон, Молдова, Монголия, Мьянма, Покистон, Сербия, Сурия ва бошқа давлатларга ҳам шу каби юклар юборган.

 

Фото: aa.com.tr