COVID-19: Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият

COVID-19: Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият

Ўзбекистонда 65 ёшдан катта одамларга уй яқинидаги озиқ-овқат магазини ва дорихоналардан бошқа бирор жойга бориши тақиқланди. Коронавирусга қарши кураш бўйича Махсус республика комиссияси ана шундай қарорга келди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, сўнгги кеча-кундузда Ўзбекистонда яна 8 нафар одам COVID-19 юқтирган, жами хасталанганлар сони 187 га етди. 12 пациент муваффақиятли даволаниб чиқди, икки нафари касаллик асоратлари натижасида вафот этди.

Айни вақтда қўшни Қирғизистонда коронавирус Талас вилоятидан бошқа барча минтақаларга етиб борди. Республикада жами 116 хасталаниш ҳолати қайд этилди, 3 пациент тузалиб чиқди.  Фавқулодда ҳолат ҳозир Бишкек, Ўш, Жалолобод ва яна учта туманда сақланиб турибди. 

Туркманистон ва Тожикистон коронавирус пандемиясидан ташқари. Бу маълумот ЖССТ вакиллари ҳам тасдиқлади. Улар берган маълумотга кўра, бу мамлакатларнинг республикага инфекция кириб келиши олдини олиш бўйича амалга оширган чора-тадбирлари яхши самара берган.

Фото: 24.kg