Нооқатлик чеварлар халқ амалий санъати дурдоналарини яратмоқда

Бармоқларини ингичка, турли ранглардаги калавалар орасида югуртирганича тўқувчи лол қолдирувчи нақшлар ва ажойиб орнаментлар яратади. Бундаги ҳар бир детал ва ранг муҳим аҳамиятга эга, ўзида маълум бир ахборот ташийди. Қирғизистоннинг Нооқат қишлоғи чеварлари халқ амалий безак санъати дурдоналарини яратмоқда. Таъкидлаш керак, ҳар бир устанинг ўз вазифаси ва масъулияти бор: баъзилари текемет тўқиса, бошқалари намат буюмлар ва келинлар учун сеп тайёрлайди.

ҚАНСУЛУУ АЖИБЕКОВА, КУЛАТОВ ОВУЛ ОКРУГИДАН:

- Бизда ҳар ким ўз ишини қилади: кимдир жун титади, кимдир бўяйди, яна кимдир тўқиш билан банд. Бу ишдан аввало ўзимиз фойда ва завқ оламиз.

ҚАНСУЛУУ АЖИБЕКОВА, КУЛАТОВ ОВУЛ ОКРУГИДАН:

- Вақтимизни бўш ўтказмаймиз. Буюртмага кўра гилам тўқиймиз. Қўшни овулларда ҳам олишади.

Ҳунарманд аёллар нақшлар тўқишда бувиларидан ўрганган усуллардан ҳам, замонавий йўллардан ҳам кенг кўламда фойдаланади.

ШАРАПАТ МАМАТАЛИЕВА, КУЛАТОВ ОВУЛ ОКРУГИДАН:

- Ажойиб гиламлар тўқилган давр анъаналарига қайтишга интиламиз, замонавий техникадан ҳам фойдаланамиз. Жуда чиройли ва ўхшашсиз чиқади.

Ҳар бир буюмни яратиш – тўқувчи хаёлини устахонадан узоқларга олиб кетувчи ижодий жараён. Улар айтишича, қўшиқ куйлаб ишланса, ҳамма нарса рисоладагидек бўлади.

Фото: www.for.kg