Қирғизистон коронавирусга қарши кураш чораларини кучайтирмоқда

Қирғизистонда коронавирус касаллиги тарқалиб бораётгани туфайли хавфсизлик чоралари янада кучайтирилди. Инфекция авж олган мамлакатлардан қайтиб келаётган фуқаролар уч категорияга бўлинади. Белгиланган даражасига қараб улар тиббиёт муассасаси ёки уйда карантинга қўйилади. Шуни айтиш керак, ҳар бир йўловчи аввал тепловизор ёрдамида икки марта – самолёт бортида ва аэропорт залида текширувдан ўтказилади.

МИРЛАН ЧАКИЕВ, «МАНАС» АЭРОПОРТИ САНИТАР-КАРАНТИН ПУНКТИ МУДИРИ:

- Мутахассисларимиз ҳаво кемалари бортида термосканерлаш ишини амалга ошира олади. Бу эса бизга ҳам, бошқа йўловчиларга ҳам енгиллик яратади. Ҳар бир бортда икки нафар ходим термосканерлашни амалга оширади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатда профилактика ишлари ҳамма ерда олиб борилмоқда. Аввал дезинфекция фақат бозорлар, савдо марказлари ва одам кўп тўпланадиган бошқа жойларда амалга оширилган бўлса, эндиликда жамоат транспортларига ҳам дезинфекцияловчи эритмада ишлов берилади.

АЛТИНБЕК ТИНАЛИЕВ, ДЕЗИНФЕКТОР:

- Дезинфекция ишлари жамоат транспортида мунтазам амалга оширилади.  Биз ишлатадиган таблетка таркибида хлор ва вирусга қарши қўшимчалар бор.

Фото: azattyk.org