Тошкентда арт-бозор ташкил этилди

Ҳақиқий шарқ эртаклари муҳитига кириш! Сўзаналар, гиламлар қандай яратилади, ипак чопон қай тарзда тикилади, заргарлар тақинчоқларга нозик жилоларни қай тариқа беради? Булар барини Тошкентдаги Арт-Бозор амалий санъат кўргазмасида ўрганиш мумкин. Республиканинг барча туманларидаги таниқли усталар ўз ишларини шу ерга олиб келди. Уларнинг ўзига хослиги – аввалидан охиригача фақат хэнд-мейд усулида яратилгани. Бу ерда қадимий технологиялар асосида қўл кучи ишлатилган. Ҳунармандлар шиша, қимматбаҳо тош, суяк ва чармдан ишланган санъат асарларини келтирмоқда. Арт-бозор машҳурлигига яна бир сабаб – бу ерда таниқли Риштон сополидан ишланган буюмларни харид қилиш мумкин. 600 йил давомида бўлгани каби бугун ҳам ложувард идишлар эътиборни ўзига тортади.

БАХТИЁР НАЗИРОВ, КУЛОЛ:

– Бу касб бизга ота мерос. Бу идишларда таом тортиш мумкин. Чунки у экологик тоза материалдан ишланган. Ҳар бир ишим ўзига хос. Бирортаси бошқасини такрорламайди. Ҳатто айнан бир хил бўлган нақшлар ҳам учрамайди. Мана бу ерда қалампир тасвирланган. У кўз тегишидан асрайди. Бу ерда - анор. У ҳосилдорлик ва бойлик рамзи.

Фото: uzbektourism.uz