Осиё Тараққиёт банки Марказий Осиёга 2 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтиради

Жорий йилда Осиё Тараққиёт банки Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги 18 та лойиҳани рўёбга чиқариш учун 2 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтиради. Банкнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари таъкидлашича, ажратилган мазкур маблағнинг 40 фоизи мамлакатимизда транспорт, инфратузилмалар, қишлоқ хўжалиги ва яшил молиялаштириш лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун сарфланади, деп хабарлайды Kazakh TV арнасының тілшісі. 

ЖОВАНИ КАПАННЕЛИ, ОТБ ҚОЗОҒИСТОН ВАКОЛАТХОНАСИ ДИРЕКТОРИ:

- Жорий йилда биз тасдиқлаган лойиҳалар қиймати жами 800 миллион долларни ташкил этишини кутяпмиз. Улардан 2 таси қишлоқ хўжалиги соҳасида рўёбга чиқарилади.  Бири чорвачилик соҳасида етказиб бериш занжирини ривожлантиришга мўлжалланган. Иккинчиси – улгуржи-тақсимот марказларини ривожлантириш учун. Ҳар иккаласи қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ёрдам беради. Бошқа икки лойиҳа ҳақида гапирсак, улардан бири транспорт соҳасида, иккинчиси – яшил молиялаш соҳасидаги инновацион лойиҳа.

Осиё Тараққиёт банки республика стратегик ҳамкорларидан бири. Чорак асрлик ҳамкорлик давомида молия ташкилоти деярли 6 миллиард доллар қийматга эга лойиҳаларни рўёбга чиқаришга ёрдам берган.

ЖОВАНИ КАПАННЕЛИ, ОТБ ҚОЗОҒИСТОН ВАКОЛАТХОНАСИ ДИРЕКТОРИ:

- Умуман олганда, Марказий Осиё ва ундаги ОТБ лойиҳалари ҳақида гап кетар экан, минтақада барқарор ривожланишни таъминлашда улкан ўрин тутган Қозоғистонга ҳамиша катта эътибор билан қаралган. Масалан, транспорт инфратузилмалари ҳақида гап кетганда, Қозоғистоннинг минтақавий ҳамкорлик ва минтақа интеграциясида аҳамияти катта. Инвестициялар нуқтаи назаридан қарасак, биз транспорт соҳасига киритган маблағнинг 70 фоизи Қозоғистонга тўғри келади.

Жованни Капаннели айтишича, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида ОТБ ҳудуд мамлакатлари билан савдо, туризм, агросаноат мажмуаси, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни давом эттиради.

Фото: inbusiness.kz