2019 йил Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йили бўлди

2019 йил Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йили бўлди. Беш давлат ўртасидаги тарихий дўстликка асосланган конструктив ва прагматик сиёсат туфайли минтақа икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни барқарор ривожлантириш учун барча асосга эга. Ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари саммити ҳам бундан далолат берди. 

ЖУМАБЕК САРАБЕКОВ, ЭКСПЕРТ ИМЭП ПРИ ФОНДЕ ПЕРВОГО ПРЕЗИДЕНТА РК:

- Туркманистон Президенти жорий йилда илк марта мазкур Консультатив кенгаш ишида иштирок этди. Аввал у пойтахтлардаги йиғилишларда қатнашмаган. Демак, яхши янгилик. Таъкидлаш лозимки, ноябрда Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида баёнот берди.

Экспертлар фикрича, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо йилига яхши кўрсаткичлар бериш мумкин. Ўтган йили у 4,3 миллиард долларлик маррани забт этди, 2019 йилнинг тўққиз ойида эса 4,1 миллиард долларга етди. Қўшма корхоналар сони 4 марта кўпайди. Минтақадаги Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори – Ўзбекистон билан январдан сентябргача товар айланмаси чорак қисмига ўсди ва 2,6 миллиард долларни ташкил қилди.

БАХАДИР АЮПОВ, ПРЕДСТАВИТЕЛЬ АО «ЭКСПОРТНАЯ СТРАХОВАЯ КОМПАНИЯ «KAZAKH EXPORT» / УЗБЕКИСТАН/:

- Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон учун экспорт устуворлигига эга асосий давлатлардан бири. Бу қизиқиш бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг устувор мақсадларида ўз аксини топган. Икки мамлакат ҳукуматлари ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларгача етказиш вазифасини қўйган. Бу тенденциялар давлатлар орасида жуда интенсив иш юритилаётганини кўрсатади. Президентларнинг ўзаро ташрифи, бош вазирлар доимий алоқаси тўғри йўналиш ва ўзанда давом этяпти.

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва жорий йилда эълон қилинган Ўзбекистонда Қозоғистон йили ҳам  икки томонлама алоқалар солномасида ёрқин саҳифа бўлиши шубҳасиз. Қўшни республикада икки туркий халқ маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи 20 дан зиёд тадбирлар ташкил қилинди. Аналитиклар фикрича, минтақадаги интеграция жараёнлари кенгайиб боради, зеро, бунинг учун барча шарт-шароит яратилган.

Фото: turkmenportal.com