Марказий Осиё билан савдо алоқаларини ривожлантириш дастурига Европа Иттифоқи 15 миллион евро ажратади

Марказий Осиё билан савдо алоқаларини ривожлантириш дастурига Европа Иттифоқи 15 миллион евро ажратади. Мазкур ҳужжатнинг асосий вазифалари – жаҳон бозорларига чиқиш, тегишли халқаро талаблар ва савдо тўсиқларини бартараф этишдан келиб чиққан ҳолда кичик ва ўрта корхоналар салоҳиятини кенгайтиришдан иборат.

Шунингдек, тўрт йиллик дастур доирасида минтақада электрон савдо интрукторлари ўқитилади ва аёл тадбиркорлар имкониятлари кенгайтирилади.

АШИШ ШАХ, ASHISH SHAH ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ МИНТАҚАВИЙ ДАСТУРЛАР ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида товар айланмаси жуда паст, беш мамлакатдаги умумий савдо ҳажмининг атиги етти фоизини ташкил қилади. Компанияларга чегараларни ошиб ўтиши ва уларнинг жаҳон миқёсида ишлаётган Интернет-магазинларга уланишларига кўмак бераканмиз, Марказий Осиёнинг беш мамлакати ўртасида ҳам, халқаро бозорлар, шу жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам савдосини оширишига имкон яратамиз, деб ўйлайман.