Ўзбекистонда яқинда Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти иш бошлайди

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти иш бошлаш арафасида. У Тянь-Шань тоғларида, Тошкентдан атиги бир соатлик масофада жойлашган. Чанғи ва сноуборд ишқибозлари келгуси ойдан бошлаб замонавий трассаларга чиқиши мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, замонавий тоғ-чанғи базасининг умумий майдони 900 гектар, бу ҳудуд келгуси беш йил давомида қишки-ёзги инфратузилмалар билан тўлиқ жиҳозланади. Ўша вақтга келиб, бу ерда 20 километрдан зиёд масофада тоғ-чанғи тармоғи барпо этилади. Курорт гондоль, конвейер ва кресло типидаги кўтариш мосламалари, шунингдек, замонавий билет-ўтказиш тизими билан жиҳозланади. Таъкидлаш жоизки, мазкур тенги йўқ лойиҳа Андорра, Испания, Франция, Германия, Дания ва Австриядан келган жаҳон миқёсидаги экспертларнинг маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорлиги меваси.

ВАЛЕРИЙ КИМ, КУРОРТ БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Ташкилотимиз операцион директори Томас Тор-Йенсен Куршавелда маунтин-директор лавозимида меҳнат қилган, яъни ўша ердаги улкан инфратузилмаларни бошқарган, ҳозир эса биз билан ишлаяпти, курортни бошқаради. Катта тажрибага эга беназир мутахассис. Курортимиз Марказий Осиё юрагида - Ўзбекистонда жойлашган  кичкина Куршавелга айланишига умид қиламиз.

Мутахассислар курорт очилиши кўп сонли қишки спорт турлари ишқибозларини жалб этишига, мамлакатда туризм ривожига кучли туртки беришига умид қилмоқда.

Фото: sputnik-georgia.ru