Туризм: Ўзбекистон ўз имкониятларини очмоқда

Сирли археологик ёдгорликлар, ранго-ранг либослар, оҳанрабо куйлар. Ҳар бир киши Ўзбекистоннинг янги қирраларини кашф қилиши мумкин. Тошкентда туристик ярмарка ўтказиляпти. Тадбирда, масалан, Андижон вилоятидан келган таниқли усталар билан танишиш мумкин. Улар турли, жумладан, Дамашқ пўлатидан пичоқлар ясайди. Шу ерлик чеварлар эса нозик патли рўмоллар тўқийди.

ШАҲЛО ОЛИЕВА, АНДИЖАН ВИЛОЯТИ ҲУНАРМАНДЛАР БИРЛАШМАСИ РАҲБАРИ:

- Бу иссиқ рўмоллар қўй юнгидан қўлда тўқилади. Балки ишонмассиз, аммо биз уларни ҳатто Оренбургга ҳам экспорт қиламиз.

Экстремал туризм шинавандалари саргузаштларини йирик шаҳарлардан ташқарида излашига тўғри келади. Айнан шундайлар учун махсус дам олиш варианти ишлаб чиқилди. Унинг номи "Ўзингни ўрта асрлар кўчманчиси каби ҳис эт”.

УЛУҒБЕК ҚОСИМХЎЖАЕВ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз этник шаҳарлар, этник туристик қишлоқлар яратяпмиз, уларда ўзингизни 18-асрга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Сиз кўчманчилар шаҳри – ўтовлар тикилган жойларни кўргансиз. Ўтовларнинг бири кўчамизнинг ёнгинасида. Шундай ўтовли шаҳарларни Қорақалпоғистон, Бухорода ташкил қиляпмиз.

Ўзбекистон гастрономик саёҳат ҳам тақдим эта олади, дейди экспертлар. Умуман олганда, бу тадбирларнинг барчаси мамлакат туристик потенциалини оширади. Шуни ҳам айтиш керакки, жорий йилда республика меҳмонлари сони деярли ярмига ошди.

Фото: centralasia.news


×