Бишкекда “яшил иқтисодиёт” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Атроф-муҳитни асраш, чекланган табиий имкониятлар шароитида хизмат ва технологияларнинг янги бозорларини яратиш. Бишкекда муқобил энергия манбалари жорий этишга илмий-амалий ёндашув йўллари муҳокама этилмоқда. Бу ерда “яшил иқтисодиёт” ҳафталиги бўлиб ўтяпти.

АЙДИН ШАРШЕЕВ, ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ СТАТС-КОТИБИ:

- «Яшил иқтисодиёт» ҳафталиги доирасида мамлакатнинг турли минтақаларида 37 та тадбир режалаштирилган. Бошқача қилиб айтганда, мамлакат минтақаси барқарор ривожланиши, барча ҳудудларда яшил иқтисодиёт илгарилаши ва ривожланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бишкек инфратузилмаларида ҳам муқобил энергия манбалари фаол жорий этиляпти. Масалан, пойтахт меҳмонхоналаридан бири томига 10 та панелли қуёш коллектори ўрнатилган. Улар ёрдамида жамланган энергия уч тонна атрофида сувни иситади. Шуни ҳам айтиш керакки, экспертлар айтишича, «яшил» технологиялар жозибадорлиги тобора ортиб боряпти, кўплаб замонавий технологиялар, шу жумладан, машинасозликда ҳам, яқин келажакда анча камчиқим ишлаб чиқариш усуллари воситасида таклиф этилади.

ҚИЛИЧБЕК ЖАҚИПОВ, “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ ЭКСПЕРТ:

- Умуман олганда, электр транспорти бизда аста-секин ривожланиб боряпти, икки йил аввал атиги иккита электромобиль бор эди, ўтган йили улар сони 10 тага етди. Ҳозир одамлар бунинг фойдасини тушуниб етмоқда, электромобиллар, гибрид автомобиллар айни вақтда экологик жиҳатдан фойдали.

Яшил иқтисодиёт ҳафталиги доирасида технологиялар кўргазмаси, ихтисослашган семинарлар, қатор таълимий тренинг ва амалий учрашувлар ўтказиш режаланган.

Фото: akchabar.kg