Қирғизистон: Ловияни қайта ишлаш корхонасида янги технология жорий этилмоқда

Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги ловияни қайта ишлаш корхонасида янги технология жорий этиляпти. Бу ерда автоматлашган ускуналардан фойдаланилиши кўзланган. Натижада иш тезлиги ортди, самарадорлик ва сифат даражаси кўтарилди. Автоматлашган линия бошқарувчиси ЭрнИс ЗиЯлов таъкидлашича, бутун ускуна ишини бир одам назорат қилган вазиятда таваккаллар сони кескин пасаяди.

ЭРНИС ЗИЯЛОВ, КОРХОНА ЕТАКЧИ МУТАХАССИСИ:

- Ускуна ловияни лой, чанг, пўчоқдан тозалайди. Иккинчи тугмача босилгач, тозаланган ловия орасидан чириганлари ажратиб олинади. Қўл кучи билан саралашга эҳтиёж қолмайди. Шунингдек, маҳсулотни видео орқали кузатиш ҳам мумкин.

ЗАМИР КЕНЖЕШЕВ, ТАДБИРКОР:

- Ҳукуматдан имтиёзли кредит олдик. Бу маблағ эвазига Хитойдан мазкур ускуналарни харид қилдик. Корхонада атиги 10 киши ишлайди. Ҳозир Томатли навли ловияни харидорга жўнатмоқчимиз. Уни фермерлардан сотиб оламиз.

Талас вилояти азалдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ном қозонган. Шунинг учун хорижга ловия экспорт қиладиган корхоналар ўртасида рақобат катта. Янги технологиялардан фойдаланиш бу курашда устунликка эришиш учун имкон беради. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳукумат тадбиркорлар ташаббусини соҳага имтиёзли кредитлар ажратиш орқали қўллаб-қувватлаяпти.

ҚАЗИБЕК МЕДЕТБЕКОВ, ТАЛАС ВИЛОЯТИ ТАРАҚҚИЁТ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

- 9 ой давомида янги иш бошлаган 38 корхонадан 14 таси қайта ишлаш билан шуғулланади. Масалан, Бақай Ата қишлоғидаги ловияни қайта ишлаш заводи бир сменада 45 тоннагача, Мингбулоқ қишлоғидаги мева қоқилари тайёрлаш корхонаси 4 тоннагача маҳсулот қадоқлай олади.

Янги корхоналар барпо этилиши ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга имкон яратди. Янги иш ўринлари очилди ва экспорт ҳажми анча кўтарилди.

Фото: dem.kg