Норин вилоятида минерал сув қадоқлаш корхонаси очилди

Қирғизистоннинг Норин вилоятида минерал сув қадоқлаш корхонаси очилди. Завод советлар даврида қудуқ қазилган жойда барпо этилган. Яқиндан бошлаб сув елим идишларга қуйила бошланди. Икки юз метр чуқурликдан олинган оби ҳаёт қувурлар орқали сув тўплагичга келтирилади ва фильтрланади, 5 даражагача совутилади. Газлаштириш учун шундай иш тутиш шарт.

ТАЛАНТ МАДАНБЕКОВ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШЛИҒИ:

- Қудуқ ёнида ҳеч қандай иншоот йўқ эди. Шунчаки сув чиқиб ётарди. Қариндош-уруғлар билан йиғилдик, маслаҳатлашдик, сув қадоқлашга қарор қилдик. Кичкина цех қурдик. Ва қадоқлай бошладик.

Иш соатига бир неча юз идишдан бошланганди, ҳозир деярли мингта идиш чиқарилади. Сув таркибида магний ва кальций кўп. Бу кимёвий элементлар саломатлик учун жуда фойдали. Минераллашув даражаси паст бўлгани боис сувнинг салбий таъсири йўқ, ҳар куни ичиш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ҳажмини 5 марта ошириш мумкинлигини айтмоқда. Бугунги кунда корхона жамоаси экспорт учун сертификат олиш ниятида ҳаракат қиляпти.

Фото: trend.az